Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
15-КИТОБ
Зикрлар китоби
كتاب الأذكار
(15)
1-BOB

1-Боб. Зикрнинг фазилати ва унга тарғиб қилиш ҳақида


Аллоҳ таоло: «Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир», (Анкабут сураси, 45-оят).

«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман», (Бақара сураси, 152-оят). 

«Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!» (Аъроф сураси, 205-оят).

«Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар» (Жума сураси, 10-оят).

«Албатта муслим ва муслималар, мўмин ва мўъминалар, итоатгўй эркаклар ва итоатгўй аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабр-қаноат қилгувчи эркаклар ва сабр-қаноат қилгувчи аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, хайру-садақа қилгувчи эркаклар ва хайру-садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақлагувчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақлагувчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир», (Аҳзоб сураси, 35-оят).

«Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эрта-ю, кеч У Зотни поклаб, тасбеҳ айтинглар» (Аҳзоб сураси, 41-42-оятлар).

Бу бобда оят кўп ва маълумдир.

1- باب فَضلِ الذِّكْرِ وَالحَثِّ عليه


قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَلذِكْرُ اللهِ أَكْبَرُ} [العنكبوت - 45].

وَقَالَ تَعَالَى: {فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ} [البقرة - 152].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَاذْكُرْ رَبَّكَ فِي نَفْسِكَ تَضَرُّعاً وَخِيفَةً وَدُونَ الجَهْرِ مِنَ القَوْلِ بِالغُدُوِّ والآصَالِ وَلَا تَكُنْ مِنَ الغَافِلِينَ} [الأعراف - 205].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَاذْكُرُوا اللهَ كَثِيراً لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ} [الأنفال - 45].

وَقَالَ تَعَالَى: {إِنَّ الْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ} إِلَى قَوْلِهِ تَعَالَى: ... {وَالذَّاكِرِينَ اللهَ كَثِيراً وَالذَّاكِرَاتِ أَعَدَّ اللهُ لَهُم مَّغْفِرَةً وَأَجْراً عَظِيماً} [الأحزاب - 35].

وَقَالَ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللهَ ذِكْراً كَثِيراً * وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلًا} [الأحزاب 41، 42] الآية.

وَالآيَاتُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ مَعْلُومَةٌ.


(1)

1427. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Икки калима бор – тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга суюклидир: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии, Субҳааналлоҳилъазиим».*

* Маъноси: «Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман. Буюк Аллоҳни поклаб ёд этаман».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида:

“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар”, деб марҳамат қилган. (Аҳзоб сураси, 41-42-оятлар).

Зикр деганда, биринчи навбатда Аллоҳни зикр қилишни тушунилади. Аллоҳни зикр қилиш қалбни унга боғлаш демакдир. У мени кузатиб турибди, деган фикр доимий инсон хаёлида бўлиши бу – зикрдир. Банда Аллоҳни кўп зикр қилиш билан турли гуноҳлардан узоқлашади. Унинг қалбида беҳуда фикрларга ўрин қолмайди. Дунёга ҳирс қўйиш, унинг зикри билан банд бўлишдан халос бўлади. Аллоҳнинг зикри билан банд бўлган қалбда турли кўнгилхушликларга, инсонга манфаатсиз маишатларга жой қолмайди. Аллоҳни кўп зикр қилган банданинг қалбига унинг муҳаббатидан ўзга муҳаббат сиғмайди, сўзлаганда аввало тилида Аллоҳнинг исми жо бўлади.

Оллоҳ таоло пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим оятларини нозил қилиб, мўмин мусулмонларга учраб турадиган яхши ва ёмон сифатларни бир қанчасини зикр қилди. Шу жумладан пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо солаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳадиси шарифларида мўминларда учрайдиган баъзи бир ижобий ва салбий сифатларни санаб ўтганлар. Гуноҳга қўл уриш,бировни алдашлик ,омонатга хиёнат қилиш , ғийбат, бўҳтон ва беҳуда гапларни гапиришлик мўминларга хос бўлмаган салбий сифатлар ҳисобланади.Ваҳоланки бандалар бу гуноҳлардан тийилиб ибодатларда бардавом бўлсалар ва доимо Оллоҳни зикр қилсалар бу амаллари билан Оллоҳ таолога яқин бўладилар.

Қуръони каримда Аллоҳ таоло

“Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Менга шукр қилингиз, ношукурлик қилмангиз”, деган (Бақара сураси, 152-оят).

Аслида Аллоҳ бандаларнинг уни зикр қилишларига муҳтож эмас. Ҳамма муҳтожлик бандаларда. Лекин оятда бундай дейилиши бандалар учун яхшиликдир. Чунки, бандалар Аллоҳни эслашлари билан Аллоҳ уларни эслашига эришадилар. Албатта, зикр билан зикрнинг фарқи бор. Ожиз бир банданинг эслаши қаердаю, оламларнинг Рабби бандани эслаши қайда! Имом Бухорий пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: “Ей одам боласи! Агар мени ўзинг танҳо эсласанг, мен ҳам сени ўзим танҳо эслайман, агар кўпчилик ичида эсласанг, мен ҳам сени кўпчилик ичида эслайман”, деган.

Зикрларнинг энг афзали ва бутуни бу – Қуръони каримдир. Унинг биргина оятини тиловат қилиш билан банда қанчадан-қанча савобга эга бўлади. Пайғамбаримиз ўз ҳадисларида таълим берган зикрлар ҳам кўпки, булар ҳақида алоҳида китоблар таълиф этилган.

1427 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كَلِمَتَانِ خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ، ثَقِيلَتَانِ فِي الْمِيزَانِ، حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6406، م 2694].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1428. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Субҳааналлоҳ, валҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» деб айтишим мен учун қуёш ёритган барча нарсадан маҳбубдир».

* Маъноси: «Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир».

Имом Муслим ривояти.

1428 - وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لأَنْ أَقُولَ: سُبْحَانَ اللهِ، وَالحَمْدُ للهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ أَحَبُّ إِلَيَّ مِمَّا طَلَعَتْ عَلَيهِ الشَّمْسُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2695].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1429. Яна у кишидан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади», дедилар. Ва яна у зот: «Ким: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

1429 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ، فِي يَومٍ مِائَةَ مَرَّةٍ كَانَتْ لَهُ عَدْلَ عَشْرِ رِقَابٍ، وَكُتِبَتْ لَهُ مِائَةُ حَسَنَةٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ مِئَةُ سيِّئَةٍ، وَكَانَتْ لَهُ حِرْزاً مِنَ الشَّيْطَانِ يَومَهُ ذَلِكَ حَتَّى يُمْسِيَ، وَلَمْ يَأْتِ أَحَدٌ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ إِلَّا رَجُلٌ عَمِلَ أَكْثَرَ مِنْهُ»، وَقَالَ: «مَنْ قَالَ سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ فِي يَوْمٍ مِئَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ البَحْرِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6403، م 2691].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1430. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт жонни озод қилгандек бўлади», дедилар».

(Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир.) 

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ҳар икки ҳадисда ҳам «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр» зикри тавсия қилинмоқда. Бу зикрни асосан намоздан кейин ёки дуодан олдин ўқилади. 

Ҳадисдаги «Мулк унингдир» сўзи билан Жаноби Ҳақнинг салтанати буюк ва улуғ эканлиги билдирилмоқда. Фаришталар олами билан бирга бутун коинот, бошқача айтганда яратилганларнинг барчаси Унинг ҳукмида, Унинг салтанатининг бир парчаси. Шундай экан бир нарсани бор қилиш, йўқ қилиш, бошқариш, неъмат бериш, жазолаш, йиғлатиш, кулдириш, қисқаси ҳукмини ўтказиш фақат Унгагина оиддир. 

Бундай Зот барча нарсага қодир. Унинг кучи ҳамма нарсага етади. Ҳеч қандай ёрдамга, ҳеч қандай ўртачига ва ҳеч қандай воситага эҳтиёжи йўқ. Нимани ҳоҳласа Ўзининг куч қудрати билан бор қилади. У «бўл» дейди, ҳамма нарса бор бўлади.

Шубҳасиз мулк ва салтанат, куч ва қудрат кимга оид бўлса, шубҳасиз ҳамду сано ҳам унга хосдир. 

Бу зикр қачон ва қанча айтилади? Баъзи ривоятларда бу зикрнинг тонгда айтилиши тавсия қилинади. Биринчи ҳадисдан: «кеч киргунича шайтондан омонда бўлади» сўзи ҳам бу фикрни маъқуллайди. Юқоридаги ҳадисчалик саҳиҳ бўлмаган бошқа ривоятда, «Бомдод номозидан кейин ва ҳеч ким билан сўзлашмасдан олдин ўн маротаба» айтиш тавсия қилинади. (Термизий ривояти).

Биринчи ривоятда бу зикрнинг кунда юз маротаба, иккинчи ривоятда эса ўн маротаба айтиш тавсия қилинмоқда. Зеро ҳар кимсанинг бу зикрни кунда юз маротаба айтишга имкони бўлмаслиги мумкин. Оғир машғулотлари туфайли бу зикрни батамом айтмай қўйгандан кўра ҳеч бўлмаса кунига ўн маротаба айтиш тавсия қилинади. Намоздан кейин ва дуодан олдин зотан бу зикрни беш маротаба айтган мусулмонларнинг, яна беш маротаба айтиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу тавсиясини адо қилиши ҳеч ҳам қийин эмас. Бу зикрни юз маротаба айтадиган кимса эса, ҳаммасини бир пайтда айтиши шарт эмас. Фақат энг муносиби бошлагандан кейин битириш ва кечгача шайтондан сақланиш учун тонг вақти айтишдир. Бу зикрни айтиш ошиб кетса 7-8 дақиқангизни олади. Бунга имкони бўмаганлар фурсат топганида бешдан, ўндан қилиб айтиб ҳам юз маротаба айтса бўлади. 

Қанча савоб берилади?. Биринчи ҳадисда бу зикрни ўн маротаба айтган кишига ўн дона қул озод қилганчалик савоб берилиши айтилар экан, иккинчи ҳадисда эса Исмоил алайҳиссаломнинг авлодлиридан келган ўн қулни озод этган каби савоб берилиши айтилмоқда.

Ҳадисда «хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади» сўзи, хатолардан мурод кичик гуноҳлардир. Зеро катта гуноҳлар кечирилиши учун Аллоҳга ёлвориб авф тиламоқ керак. Агар гуноҳи қул ҳаққи бўлса, у инсон билан ҳалоллашмоғи керак. Кичкина гуноҳлар инсоннинг вазифаси бўлатуриб қилмаганлиги учун ёзилади. 

«Агар қайтарилган нарсалардан четда бўлсангиз, гуноҳларингизни кечирурмиз ва сизни яхши жойга киритамиз» (Нисо сураси, 31-оят).


Ҳадисдан ўрганганларимиз:

Бу зикр, Жаноби Ҳақнинг қудратини энг тўғри шаклда ифода қилмоқда.

Қўлимиздан келса кунига юз маротаба келмаса ўн маротаба бу зикрни айтишимиз керак.

Бир кунда ўнта қулни озод қилган савобига эришиш, амал дафтарига юзта яхшилик ёздириш, юзта гуноҳнинг кечирилиши ва гуноҳлар денгиз кўпигичалик бўлса ҳам ҳаммасини кечирилиши, шунингдек у кун кечгача шайтондан сақланиш, бошқа шаклда етиша олмайдиган даражада буюк неъмат.

1430 - وَعَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَاريِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ، عَشْرَ مَرَّاتٍ كَانَ كَمَنْ أَعْتَقَ أَرْبَعَةَ أَنْفُسٍ مِنْ وَلَدِ إِسْمَاعِيلَ». مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ [خ 6404، م 2693].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1431. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга Аллоҳ учун энг маҳбуб каломни айтайми? Аллоҳ учун энг маҳбуб калом – «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Заррдан: «Аллоҳ энг рози бўлган сўзни сенга ўргатайми?» деб сўраганларида, Абу Зарр: Эй Аллоҳнинг Расули билдиринг, деб севинган эдилар. «Мен Аллоҳни нуқсон сифатлардан пок деб биламан ва Унга ҳамд айтаман» деган маъноли зикрни ўргатган эдилар. Шундан сўнг Абу Зарр бу зикрни оғзидан туширмадилар. Абу Заррнинг саҳиҳ Муслимдаги бошқа ривоятида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Қайси сўз (зикр) фазилатлироқ?» деб сўраганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг фаришталари ва қуллари учун танлаган «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», сўзидир, деб жавоб берганлар.

Шубҳасиз закрларнинг энг устуни Аллоҳнинг Каломи бўлган Қуръони Каримдир. Уни ўқиш, маъносини тушуниб ўқишга ҳаракат қилиш шубҳасиз инсонни кўпроқ савобга эга қилади. Ҳадисда айтилган зикрларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ ўргатганлигида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ҳадиснинг бошқа ривоятида «Аллоҳнинг фаришталарига ва қулларига танлаган» зикри, сўзи ҳам буни билдиради. Шундай бўлган тақдирда ҳам бу зикрларнинг савобини Қуръон ўқишнинг савоби билан қиёслаш тўғри бўлмайди. Шунингдек инсон ҳар доим Қуръон ўқий олмайди. Шунинг учун ҳам бир инсон фурсатдан фойдаланиши ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган зикрларни кўп айтиши керак. 

1431 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُخْبِرُكَ بِأَحَبِّ الكَلَامِ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ؟ إِنَّ أَحَبَّ الكَلَامِ إِلَى الله: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2731/85].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1432. Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Поклик иймоннинг ярмидир. «Алҳамдулиллаҳ» тарозини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдирадилар [ёки тўлдиради]».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 30-рақамли ҳадис остида келтирилган.

1432 - وَعَنْ أَبِي مَالِكٍ الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الطُّهُورُ شَطْرُ الإِيْمَانِ، وَالحَمْدُ للهِ تَمْلأُ الْمِيْزَانَ، وَسُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ تَمْلآنِ - أَوْ تَمْلأُ - مَا بَيْنَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [223 وسبق برقم 30].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1433. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аъробий келиб, «Менга бир калимани ўргатинг, айтиб юрайин», деди. У зот: «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Аллоҳу акбару кабийрон, валҳамду лиллаҳи касийрон. Субҳааналлоҳи Роббил ъааламийн. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил-Азийзил-Ҳаким» дегин», дедилар. У: «Булар Роббим учун. Ўзим учун-чи?» деди. «Аллоҳуммағфир лии, варҳамнии, ваҳдинии, варзуқнии»* дегин», дедилар».

(Ровий) Мусо айтади: «ъаафиний» («Мени афв этгин» ҳам деганлар) деб гумон қиламан, лекин аниқ билмайман».

* Маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ энг буюкдир, Аллоҳга кўпдан кўп ҳамдлар бўлсин. Оламларнинг Робби Аллоҳни поклаб ёд этаман. Куч ва қувват фақат Азиз, Ҳаким Аллоҳ биландир»

* Маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени ҳидоят қил, мени ризқлантир».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бадавий, яъни чўлда яшайдиган инсонлардан баъзилари келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саволлар сўраганлар. Улар сабабли ўрганилган зикр ва дуолар натижасидан саҳобалар мамнун бўлишган.

Теран маъноларни билдирган бу зикрлардан бири ва ҳар доим айтиладиган «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ», (Гуноҳлардан сақланиш учун куч ва ибодатлар учун қувватга фақат Аллоҳнинг ёрдами билан эга бўлишимиз мумкин) деган манони билдаради. Бу жумла инсоннинг ожизлигини очиқ шаклда кўрсатмоқда. Аллоҳнинг ёрдамисиз бармоқларини ҳам қимирлатишга кучи етмаган инсон, яна Унинг ёрдами билан гуноҳларидан қутилиши мумкин. Ибодат учун куч ва қувватга ҳам Аллоҳнинг ёрдами билан эга бўлмоқда.

Аллоҳнинг шаънини ва қудратини жуда чиройли шаклда жамлаган бу зикрни ўрганган бадавий, ўзининг дини ва дунёси учун бир дуо ўргатишини ҳам сўрайди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга ўргатган ва жуда осон бўлган ушбу дуони ўргатдилар. Дамак, бу бадавий ҳам янги иймон келтирган эди. «Аллоҳуммағфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний» деган кимса, ҳам дунё ва ҳам охирати учун дуо қилмоқда ҳамда Аллоҳга: Гуноҳларимни тамомини кечир, ҳар доим сенга итоат қилишим учун менга марҳамат қил, Сенинг розилигингга етишим учун яхши амалларни бажаришга қодир қил ва ҳалол ризқ бер. 

«Афинии» сўзининг маноси, менга офият бер, демакдир. Офият эса ҳам дунё ва ҳам охират яхшиликларини ўз ичига олган теран маънога эга бир сўздир.

1433 - وَعَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ أَعْرَابيٌّ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: عَلِّمْنِي كَلَاماً أَقُولُهُ، قَالَ: «قُلْ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، اللهُ أَكْبَرُ كَبِيراً، وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيراً، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ العَالَمِينَ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ العَزِيزِ الحَكِيمِ»، قَالَ: فَهَؤُلَاءِ لِرَبِّي، فَمَا لِي؟ قَالَ: «قُلْ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَارْزُقْنِي». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2696].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1434. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини тугатганларида уч марта истиғфор айтар ва «Аллоҳумма, антассалаам ва минкассалаам, табаарокта залжалаали валикроом»* деб айтардилар».

«Авзоъийга «Истиғфор қандай бўлади?» деб айтилганида, у: «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ» дейсан», деди».

* Маъноси: «Аллоҳим! Салом Сенсан ва салом Сендандир. Қутлуғсан, эй улуғлик ва ҳурмат соҳиби», «Астағфируллоҳ» – Аллоҳдан мағфират сўрайман.

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Намозни ўқиб бўлиб, салом бергандан кейин қимирламай туриб уч марта «Астағфируллоҳ» дейиш ва «Аллоҳумма антассалом»ни охиригача ўқиш ҳозирда расм бўлган ва унга амал қилинади.

Бу ҳадис ва бошқа ривоятларда келгани каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарз намозидан кейин уч маротаба «Астағфируллоҳ» деб, Аллоҳумма антас салом зикрини ўқилиши қадар вақт ўтирар, агар ундан кейин суннат намози бўлса ҳамон ўрниларидан турар ва уйларига бориб суннат намозини ўқир эдилар. Фақат бомдод намозидан кейин суннат намози ўқимаганлари учун баъзан кун чиққунча жойларида ўтирардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоздан кейин истиғфор айтишларининг сабаби, Роббиларига етарлича ибодат қила олмасликнинг бир узри деб билсак бўлади.

Эй Аллоҳим, Сен саломсан! Демак, буюклигинг ва устун сифатларингга тўғри келмаган ҳар турли нуқсондан узоқ ва муназзаҳсан, демакдир. Салом Сендандир демак, барча яхшиликлар сендангина бўлади, сен бизга омонлик берсанг дунё ва охиратда бахтиёр бўламиз, бермасанг бахтсиз бўламиз, демакдир. Ҳолбуки сулҳ ҳам, тинчлик ва хурсандчилик ҳам Жаноби Ҳақнинг лутфи билангина бўлади. Шунинг учун инсон, тинчлик ва тотувлиикни биринчи Аллоҳдан сўраши керак. Таборакта сўзи, Сен яхшилик ва барокати мўл бўлган Зотсан демак билан бирга, золимлар айтганидек яратилганларга хос бўлган сифатлардан муназзаҳсан, Сен лойиқ ибодат қила олмайдиган даражада буюк зотсан, демакдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зикрларни Аллоҳнинг 99 исмининг охиргиси бўлган, «Зул Жалали вал икром» исми билан якунламоқдалар. 

1434 - وَعَنْ ثَوبَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا انْصَرَفَ مِنْ صَلَاتِهِ اسْتَغفَرَ ثَلَاثاً، وَقَالَ: «اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ، وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الجَلَالِ وَالإِكْرَامِ» قِيلَ للأَوْزَاعِي - وَهُوَ أَحَدُ رُوَاةِ الحَدِيثِ -: كَيْفَ الإِسْتِغْفَارُ؟ قَالَ: تَقُولُ: أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [591].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1435. Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлиб, салом бергач, «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳулмулку ва лаҳулҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир. Аллоҳумма, лаа мааниъа лимаа аътойт, ва лаа муътийа лимаа манаът, ва лаа янфаъу залжадди минкалжадд»* деб айтардилар».

* Маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк Уники, ҳамду сано Уники. У Зот барча нарсага қодир. Аллоҳим, Сен берганни тўсувчи йўқ, Сен тўсганни берувчи йўқ. Даргоҳингда сарват эгасига сарват фойда бермас».

Муттафақун алайҳ.


Шарҳ: Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу халифалик вақтларида машҳур саҳобий Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлиб, салом берган кейин ўқийдиган дуолари ҳақида хабар беришни сўраганларида у киши шу ривоятда келтирилган маънодаги хатни ёзган эканлар.

Кўпчилик кишилар ушбу набавий дуони ёдлаб олиб, ўқиб юрадилар. Билмаганлар ёдлаб олсалар, яхши бўлади.

Бу дуо ва зикр икки жумладан тузиган. Биринчиси, намоздан кейин тасбеҳ айтиб бўлгач ўқилган “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодир” жумласи. 

1429-ҳадиснинг изоҳида бу мавзуда кўплаб маълумотлар айтилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасбеҳлардан кейин бу зикрни айтган кишининг гуноҳлари денгизнинг кўпигичалик бўлса ҳам кечирилишини айтганлари ривоят қилинган эди. Мазкур ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зикрни ҳар куни юз маротаба такрорлаган кимсанинг “ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади” даб айтганлари ривоят қилинган.

1430-ҳадисда ҳам бу зикр ҳақида айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, кунига ўн маротаба бу зиикрни айтган кимса Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади.

Иккинчи жумладаги: “Аллоҳумма лаа маниъа лимаа аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал жадди минкал жадд” зикридир. Аллоҳ таолонинг қудратини энг мукаммал шакли билан очиғлаган биринчи зикр каби бу зикрда ҳам, куч ва қудратнинг эгаси ягона Аллоҳ экани, мол-мулки туфайли ўзини қудратли деб ўйлаган ғофил бандаларга Аллоҳнинг истагисиз бойлигининг ҳеч қандай фойдаси йўқ эканлиги очиқ бир шаклда айтилмоқда. Фақат бойликлари эмас, ўзини кучлиман деб ҳисоблаганларга кучи, ўзини катта деб билганларга катталиги, султонларга салтанати Аллоҳ хоҳламаган тақдирда ҳеч қандай фойда бера олмаслиги айтилмоқда. Инсонга фақат қилган солиҳ амаллари, тоат ва яхшиликлари фойда беришини унутмаслигимиз керак.

1435 - وَعَنِ الْمُغِيرةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا فَرَغَ مِنَ الصَّلَاةِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ؛ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلَا يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 844، م 593].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1436. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Ибн Зубайр ҳар намознинг кетидан, салом берган пайтда шундай дер эди: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳул­мулку ва лаҳул­ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодиир. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу, ва лаа наъбуду иллаа иййааҳу, лаҳун­ниъмату ва лаҳул­фадлу ва лаҳус-санааул­ҳасан. Лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисиина лаҳуд­диина ва лав кариҳал­каафируун», сўнг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан мана шуларни баралла айтардилар», дер эди».

* Маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк Уники, ҳамду сано Уники. У Зот барча нарсага қодир. Аллоҳдан ўзгада на қудрат ва на қувват бор Куч ва қувват фақат Аллоҳ биландир! Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат ҳам Уники, фазл ҳам Уники, гўзал мақтовлар ҳам Уникидир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, динни Унга холис қилувчилармиз, гарчи кофирлар истамаса ҳам».

Имом Муслим ривояти.


Шарҳ: Ҳадиснинг бош қисми бу зикрни Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг ўзи ўқиганлигини билдирса ҳам, ҳадиснинг охирги жумласида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилганлигини билдирмоқда.

Бу ҳадиснинг бошидаги бир қанча жумла юқорида ҳадисларда баён қилинган. Бу ерда биринчи маротаба келган жумлаларни баҳс қиламиз. Булардан бири: «Неъмат, фазл, чиройли сано У Зот учундир» жумласидир. Еб ичган, кийинган нарсаларимизни бир инсондан олган бўлсак ҳам буларнинг эгаси Аллоҳдир. Инсонлар фақат восита холос. Шунингдек, буларнинг барчаси Аллоҳнинг бизга берган бир лутфидир. Улуғ ва Устун Ягона яратувчи бўлгани учун энг гўзал Ҳамду сано Унгагина хосдир. Унинг бирлигини қабул қилмаган  кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам, мунофиқлар буларни қилмаса ҳам, биз «чин юракдан, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» деймиз ва ибодатимизни қиламиз. Амалга оширган яхши амалларимизни қабул қилиб, уларга савоб берса, бу фақат Аллоҳнинг фазли ва лутфи туфайлидир. Амалга ёмон амалларимиз учун бизни жазоласа, бу Ёлғиз Аллоҳнинг адолати туфайлидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зикрни асҳоби киром эшитиб, ўрганиши учун бироз  овозларини чиқариб ўқир эдилар.

1436 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الزُّبَيْرِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ حِينَ يُسَلِّمُ: لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَلَا نَعْبُدُ إِلَّا إِيَّاهُ، لَهُ النِّعْمَةُ، وَلَهُ الفَضْلُ، وَلَهُ الثَّنَاءُ الحَسَنُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الكَافرُونَ. قَالَ ابْنُ الزُّبَيْرِ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُهَلِّلُ بِهِنَّ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [594].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1437. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Муҳожирларнинг камбағаллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Давлатмандлар олий даражалар ва доимий неъматларга эришишмоқда, улар биз ўқигандек намоз ўқишади ва биз тутгандек рўза тутишади. Ва бироқ ҳаж ва умра ибодатларини бажариш, жиҳод қилиш ва садақа қилиш учун ортиқча молдунёлари ҳам бор», дейишганда, у зот: «Мен сизларга бир нарсани ўргатайми? (Агар шу айтган нарсамни бажарсангизлар), сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласизлар ва кейингилардан ўзиб кетасизлар. Ҳеч ким сизлардан афзал бўла олмайди. Фақат сизлар бажаргандек амал қилишса, афзал бўлишади», деганларида, улар: «Ҳа ўргатинг», дейишди. Шунда у зот: «Ҳар намоз кетидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва ўттиз уч марта «Аллоҳу Акбар» деб айтишдир», дедилар.

Ровий Абу Солиҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Уларнинг зикрлари хусусида сўралганида, у киши: “Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валлоҳу акбар”, деб айтади, ҳатто буларни ҳаммаси ўттиз уч мартадан бўлади”, дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Имом Муслим ривоятида: «Муҳожирларнинг камбағаллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қайтиб: «Давлатманд биродарларимиз (бизга айтган нарсаларни) эшитиб, биз амал қилганимиз каби бажаришмоқда-ку», дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Аллоҳнинг фазли карами бўлиб, хоҳлаган кишисига беради», деб айтганларини зиёда қилдилар». 

Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 585-рақамли ҳадис остида келтирилган.

Аллоҳ бир кишини бадавлат қилиши ҳам, камбағал этиши ҳам синов ва имтиҳондир. Ҳақиқий мўмин камбағаллик пайтида сабр қилиб, бойиганда ҳаддидан ошмай шукр қилади.

1437 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ فُقَرَاءَ الْمُهَاجِرِينَ أَتَوْا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالُوا: ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ بِالدَّرَجَاتِ العُلَا وَالنِّعِيمِ الْمُقِيمِ؛ يُصَلُّونَ كَمَا نُصَلِّي، وَيَصُومُونَ كَمَا نَصُومُ، وَلَهُمْ فَضْلٌ مِنْ أَمْوَالٍ: يَحُجُّونَ، وَيَعْتَمِرُونَ، وَيُجَاهِدُونَ، وَيتَصَدَّقُونَ!! فَقَالَ: «أَلَا أُعَلِّمُكُمْ شَيْئاً تُدْرِكُونَ بِهِ مَنْ سَبَقَكُمْ، وَتَسْبِقُونَ بِهِ مَنْ بَعْدَكُمْ، وَلَا يَكُونُ أَحَدٌ أَفْضَلَ مِنْكُمْ إِلَّا مَنْ صَنَعَ مِثْلَ مَا صَنَعْتُمْ؟» قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «تُسَبِّحُونَ وَتَحْمَدُونَ وَتُكَبِّرُونَ، خَلْفَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ». قَالَ أَبُو صَالِحٍ الرَّاوِي عَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ لَمَّا سُئِلَ عَنْ كَيْفِيَّةِ ذِكْرِهِنَّ قَالَ: تَقُولُ: «سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَاللهُ أَكْبَرُ، حَتَّى يَكُونَ مِنْهُنَّ كُلِّهنَّ ثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 843، م 595].

وَزَادَ مُسْلِمٌ فِي رِوَايَتِهِ: فَرَجَعَ فُقَرَاءُ الْمُهَاجِرِينَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوا: سَمِعَ إِخْوَانُنَا أَهْلُ الأَمْوَالِ بِمَا فَعَلْنَا فَفَعَلُوا مِثْلَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «ذَلِكَ فَضْلُ اللهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ» [وسبق برقم 585].

«الدُّثُورُ» جَمْعُ دَثْرٍ «بِفَتْحِ الدَّالِ وَإِسْكَانِ الثَّاءِ الْمُثَلَّثَةِ، وَهُوَ الْمَالُ الكَثِيرُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1438. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ҳар бир намоз кетидан ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга такбир айтса, юзинчисида «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳулмулку ва лаҳулҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодиир» деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади».

Имом Муслим ривояти.

1438 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ سَبَّحَ اللهَ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ، وَحَمِدَ اللهَ ثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ، وَكَبَّرَ اللهَ ثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِئَةِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [597].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1439. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Муъаққибалар* бор, уларни ҳар бир фарз намоздан кейин айтган [ёки бажарган] ноумид бўлмайди: ўттиз учта тасбеҳ, ўттиз учта таҳмид, ўттиз учта такбир».

* «Муъаққиба» – ортидан қувадиган, таъқиб қилувчи дегани бўлиб, намоз кетидан айтиладиган тасбеҳ ва зикрларга айтилади.

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Юқоридаги уч ҳадиснинг барчасида намоздан кейинги тасбеҳлар келган. Бу уч зикрнинг алоҳида воқеаси бор. Ҳамма нарсасини Маккада ташлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдам бериш ва шу сабабли Аллоҳнинг розилигига эришишни хоҳлаб Мадинага ҳижрат қилган саҳобалар, савоб олиш учун бир-бирларидан ортда қолиб кетишни хоҳлашмас эди. Чунки дунё, савоб ишлаш борасида мусобақа майдони эканини билар эдилар. Шу сабабли Аллоҳнинг Расули уларга бу уч зикрни тавсия қилди ва бу зикр орқали ўзиб кетганларга етиб олишни, кейингилардан ўзиб кетишларини, яъни бу зикрни айтмаганлардан ўзиб кетишларини, фақат савоби кўп бўлганлар ҳам бу зикрни айтсагина бир хил савоб берилишини айтганлар. Шундай қилиб минг йиллардан кейин келадиган умматнинг ҳам бу тавсияларни амалга оширган тақдирда жуда катта савобга эга бўлишларини хабарини берди. 

Иккинчи ҳадис биринчи ҳадисни тўлдирмоқда. Тўқсон тўққиз тасбеҳдан кейин юзинчи қилиб «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ» деб бошланган зикрни айтиш керак эканлигини билдиради.

Учинчи ҳадис олдинги ҳадислар билан бир хил бўлиш билан баробар қўшимча икки масала хусусида сўз юритган. 

Биринчиси, бу зикрларнинг фарз намоздан кейин ўқилиши, иккинчиси эса, зикрларнинг адади юзга етиши учун ўттиз уч эмас, ўттиз тўрт маротаба айтилишидир.

Ундай бўлса Жаноби Ҳақнинг ҳар турли нуқсонликлардан муназзаҳ эканлигини билдирган «Субҳаналлоҳ», ҳар турли мукаммалликнинг Аллоҳгагина ҳос эканини билдирган «Алҳамдулиллаҳ», Аллоҳнинг буюклигини билдирган «Аллоҳу акбар» зикрларини айтишни эсдан чиқармаслигимиз керак.

1439 - وَعَنْ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مُعَقِّبَاتٌ لَا يَخِيبُ قَائِلُهُنَّ - أَوْ فَاعِلُهُنَّ - دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ مَكْتُوبَةٍ: ثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ تَسْبِيحَةً، وَثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ تَحْمِيدَةً، وَأَرْبَعاً وَثَلَاثِينَ تَكبِيرَةً». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [596].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1440. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ортидан мана шу калималардан паноҳ тилардилар: «Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика минал-жубни, ва аъуузу бика ан уродда илаа арзалил-умури, ва аъуузу бика мин фитнатид-дунйаа, ва аъуузу бика мин фитнатил-қобри».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Мен қўрқоқликдан Сенинг паноҳингга қочаман, нотавон ҳаётга қайтарилиб, абгор ҳаётга тушиб қолишдан Сенинг паноҳингга қочаман, дунё фитнасидан Сенинг паноҳингга қочаман, қабр фитнасидан Сенинг паноҳингга қочаман».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадисдан ва шунга ўхшаш ҳадислардан ўрганганимиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонлар учун жуда хавфли бўлган баъзи масалаларда Аллоҳдан паноҳ сўраганлар, шунингдек бизларни ҳам бу нарсалардан қатъиян сақланишимиз ва Аллоҳдан паноҳ сўрашимиз кераклигини ўргатганлар. Кейинги ҳадислардаги «Дуолар» бўлимида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нималардан паноҳ сўраганларини ўрганамиз.

Бу ҳадисда биринчи қўрқоқликдан узоқ туришимиз ва улардан сақланиш учун Аллоҳдан паноҳ сўрашлигимизни тавсия қилинмоқда. Қўрқоқлик, ўзини керагидан кўпроқ яхши кўриб, баъзи илоҳий амрларни қилмасликдир. Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш, инсонларга яхшиликни буюриб, ёмонликдан қайтариш, керак пайтда бир золим кимсанинг ҳузурида ҳақ сўзни айтиш ва нафсига қулчилик каби нарсаларни амалга оширмасликлик билан алоқалидир. Ҳолбуки мусулмонга ўта ошириб юбормаган ҳолатда жасорат, мардлик ва қўрқмаслик ярашади. Бошқа ривоятларда ҳадис лафзида қўрқоқликдан кейин бахилликдан ҳам паноҳ тилангани зикр қилинади. Бахиллик эса қўлидаги неъматларни керакли пайтда сарфламаслик. Бой бўлишига қарамасдан бойликка ўчлиги туфайли улардан Аллоҳ йўлида сарфламаслик, олим бўлганига қарамасдан танбаллиги туфайли асар ёзмаслик ёки инсонларга илм улашиб, насиҳат қилмаслик бахилликдир. Ҳолбуки инсон, Жаноби Ҳақнинг бу дунёда баъзи инсонларгагина насиб қилган давлат ва илмга ўхшаган неъматларини охират ҳаётини яхшилаш учун сарфлаши керак эди.

Нотавон ҳаётга қайтарилиб, абгор ҳаётга тушиб қолишдан Сенинг паноҳингга қочаман. Ҳадис лафзидаги «Арзалил умури» Қуръони Каримдан бир терминдир. Икки оятда инсоннинг ҳаёт тарзи ҳақида баён қилингандан кейин, баъзи инсонларнинг илмли бўлатуриб илмсиз ҳолатга келиши учун арзалил ъумури (умрининг энг заифлигига) қайтарилиши айтилади. (Наҳл сураси, 70-оят; Ҳаж сураси, 5-оят) 

Инсоннинг қариб, кучсиз бўлиб, бошқаларнинг қўлига қараб уларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб, билганларини унутиб ёш болага ўҳшаб қолганида ҳамда ожизлик, кучсизлик, билимсизлик ва тушунмаслик пайдо бўлган пайтлари, «арзалил умури» деб айтилган кунлардир. Пайғамбаримиз айтганларидек, Аллоҳдан бизни бундай аҳволга тушурмаслигини тилаб ёлворишимиз керак.

Дунё фитнаси жуда кўп. Мол-давлат, нафсимизга ёққан турли нарсалар, ҳатто инсонни бошқаларга муҳтож қилиб қийин аҳволга туширган фақирлик ҳам дунё фитналаридандир. Буларнинг барчаси инсонга оҳиратни унуттирган, инсонннинг вазифаларини унуттирган, алақситган нарсадир. Бу ҳадисни ривоят қилган муҳаддисларнинг бири дунё фитнасининг Дажжол эканлигини айтган. (Имом Бухорий, даъват боби).

Шунингдек, бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дажжол фитнасининг дунё фитналарининг энг каттаси эканлигини айтганлар. (Ибн Можа, Фитан боби).

Буюк Роббимиз ҳаммамизни унинг шарридан сақласин.

Қабр фитнаси эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг паноҳ сўраган хавфларидан биридир. Фаришталар ўлганларнинг барчасини сўроқ қилиши билан бошланган қабр ҳаёти, яхши қуллар учун ҳузурлидир. Дунёдаги вазифаларини бажармаганлар учун эса азобли бир бошқа оламдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолатни шундай баён қиладилар: «Қабр жаннат боғларидан бир боғ ёки жаҳаннам чуқурларидан бир чуқурдир». (Термизий, Қиёмат боби).

Ҳадисни ривоят қилган Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) бу зикрга жуда аҳамият берган ва болаларига ҳам худди бир устознинг шогирдига ҳарфларни ўргатгани каби жиддийлик билан таълим бергани айтилади. Кўп қизи бўлган Саъд, фарзандаларининг дунё ва охират саодатига етиши учун қанчалик аҳамият берганини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини бажарганини кўришимиз мумкин. 

1440 - وَعَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَتَعَوَّذُ دُبُرَ الصَّلَاةِ بِهَؤُلَاءِ الكَلِمَاتِ: «اللَّهُمَّ؛ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الجُبْنِ، وَأَعوذُ بِكَ أَنْ أُرَدَّ إِلَى أَرْذَلِ العُمُرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الدُّنْيَا، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ القَبْرِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [2822].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1441. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб, шундай дедилар: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма, аъинни ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик» дейишни канда қилмаслигингни васият қиламан».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 392-рақамли ҳадис остида келтирилган.

Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси: 

«Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер».

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 

1. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.

2. Бировни яхши кўрган одам муҳаббатини изҳор қилиб айтиши мумкинлиги.

3. Талаб қилинмаса ҳам маънони таъкидлаш учун қасам ичиш мумкинлиги.

4. Устоз ўз шогирдига сўрамаса ҳам зикрни ўргатиб бориши кераклиги.

5. Ушбу зикрнинг фазли ва уни намоздан кейин айтиб юриш зарурлиги.

1441 - وَعَنْ مُعَاذٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: «يَا مُعَاذُ؛ وَاللهِ إنِّي لأُحِبُّكَ» فَقَالَ: «أُوصِيْكَ يَا مُعَاذُ: لَا تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ تَقُولُ: اللَّهُمَّ؛ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [1522 وسبق برقم 392].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1442. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангиз ташаҳҳуд ўқиса, тўрт нарсадан Аллоҳнинг паноҳини сўрасин: 

Яъни: «Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазаби жаҳаннама, ва мин ъазобил қобри, вамин фитнатил маҳйа вал мамати ва мин шарри фитнатил масиҳид дажжал»

«Аллоҳим! Мен жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт-мамот фитнасидан ва масиҳ дажжол фитнасининг ёмонлигидан Сенинг паноҳингга қочаман», дейди».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Демак, ушбу ҳадиси шарифда зикри келган нарсалар, жумладан, қабр азоби ҳам собит нарсалар. Биз ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиб ушбу нарсалардан, жумладан, қабр азобидан паноҳ сўраб туришимиз керак.

1442 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا تَشَهَّدَ أَحَدُكُمْ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللهِ مِنْ أَرْبَعٍ؛ يَقُولُ: اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ، وَمِنْ عَذَابِ القَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [588].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1443. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга турсалар, ташаҳҳуд билан саломнинг орасидаги охирги айтадиган нарсалари (яъни, саловотдан кейин): «Аллоҳуммағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрорту ва ма аъланту ва ма асрофту ва ма анта аъламу биҳи минний, антал муқоддим ва антал муаххир, ла илаҳа илла анта», дер эдилар.

Маъноси: «Аллоҳим! Олдинги ва кейинги қилмишларимни, сир ва ошкор қилмишларимни, исрофларимни ва ўзимдан кўра Сен яхшироқ биладиган нарсаларимни мағфират қил! Муқаддим (олдинга қўювчи) ҳам Ўзингсан, Муаххир (орқага сурувчи) ҳам Ўзингсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича эди:

«Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турганларида шундай дер эдилар: «Юзимни ҳаниф ўлароқ еру осмонларни яратган Зотга юзлантирдим. Мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим ҳам, қурбонлигим ҳам, ҳаёту мамотим ҳам оламларнинг Робби Аллоҳгадир. Унинг шериги йўқдир. Мен мана шунга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. 

Аллоҳим! Сен подшоҳсан, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен Роббимсан, мен эса қулингман. Ўзимга зулм қилдим, гуноҳимни эътироф этдим, барча гуноҳларимни мағфират қил, зотан, гуноҳларни фақат Сенгина мағфират қиласан. Мени энг гўзал хулқларга ҳидоят этгин, унинг энг гўзалларига фақат Сенгина ҳидоят этасан ва унинг ёмонларини мендан нари қилгин, унинг ёмонларидан фақат Сенгина нари қила оласан. Лаббай, амрингдаман! Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Ёмонлик Сен сари эмас. Мен эса Сен ила бордирман ва Сен сари борурман. Сен баракотли ва олийдирсан. Сендан мағфиратингни сўрайман ва Сенга тавба қиламан».

У зот рукуъ қилганларида: «Аллоҳим! Сенга рукуъ қилдим, Сенга иймон келтирдим ва Сенга таслим бўлдим. Қулоғим, кўзим, миям, суягим ва асабларим ҳам Сенга юкунмиш», дер эдилар.

(Рукуъдан бош) кўтарганда эса: «Аллоҳим, Роббимиз! Сенга осмонлар тўла, ер тўла ва бу икковининг ораси тўла ва ундан кейин нимани хоҳласанг, ўшалар тўла ҳамд бўлсин!» дер эдилар.

Сажда қилганларида: «Аллоҳим! Сенга сажда қилдим, Сенга иймон келтирдим ва Сенга таслим бўлдим. Юзим ўзини яратган, суврат берган ҳамда қулоғу кўзини очган Зотга сажда қилди. Халқ қилувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотлидир», дер эдилар. 

Кейин ташаҳҳуд билан саломнинг орасида айтадиганларининг энг охиргиси ушбу эди: «Аллоҳим! Олдинги ва кейинги қилмишларимни, сир ва ошкор қилмишларимни, исрофларимни ва ўзимдан кўра Сен яхшироқ биладиган нарсаларимни мағфират қил! Муқаддим (олдинга қўювчи) ҳам Ўзингсан, Муаххир (орқага сурувчи) ҳам Ўзингсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ», дер эдилар». (Имом Муслим ривояти)


Изоҳ: «Ҳаниф» сўзи аслида «қинғир қадам босадиган», «маймоқ» дегани бўлиб, Иброҳим алайҳиссалом ўз қавмининг ширк динидан юз ўгиргани учун у кишини шундай номлашган. Кейин Аллоҳ таоло бу сифатни ноҳақликдан ҳақ томон юриш маъносида Иброҳим алайҳиссалом учун мақтов қилиб берди ва у зот эътиқод ҳамда амал қилган тавҳид дини шу ном билан аталадиган бўлиб қолди. Бинобарин, «ҳаниф ўлароқ» деганда ботилдан юз буриб, ҳаққа юзланиб, тавҳид асосида деган маъно тушунилади.

«Ҳаёту мамотим ҳам оламларнинг Робби Аллоҳгадир» – яъни уларнинг эгаси Аллоҳдир ва уларни фақат Аллоҳ учун фидо қилгум.

«Лаббайка ва саъдайка» ибораси луғатда «Мен мана шу ердаман, хизматингизга тайёрман, ҳамиша шундайман ва бундан бахтиёрман» деган маънони билдиради ва ўзбек тилидаги «Буюринг, амрингизга мунтазирман» деган жумлага тўғри келади. Бу ерда Аллоҳнинг тоатига чин кўнгилдан ҳозирлик ва бу билан бахтиёрлик туйиш маъноларини англатиб келган.

«Ёмонлик Сен сари эмас». Бу жумлани бир неча маънода тушуниш мумкин: 1. Ёмонлик Сенга нисбат берилмайди, яъни гарчи ёмонлик ҳам Аллоҳнинг иродаси билан бўлса­да, одоб юзасидан У Зотга нисбат берилмайди. Бунга олдинги жумла ҳам ишорадир; 2. Ёмонлик билан Сенга яқинлик ҳосил қилинмайди; 3. Ёмонлик Сен қилган ёмонлик ҳисобланмайди, балки махлуқот қилган ёмонлик бўлади. Сенинг барча ишинг адолат бўлади, яхшилик келтиради. 

«Мен эса Сен ила бордирман ва Сен сари борурман» – яъни Сен яратганинг учун борман, аслида йўқ эдим ва қайтишим ҳам Сенгадир. Бу жумлани яна «тавфиқим фақат Сендандир, Сенгагина сиғинурман», «Сендангина паноҳ тилайман, Сенгагина юзланаман» деган маъноларда ҳам тушуниш мумкин.


Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 

1. Дуо ташаҳҳуддан кейин, саломдан олдин ўқилиши.

2. Намозда ушбу маънода дуо қилишнинг яхшилиги.

1443 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ إِذَا قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ يَكُونُ مِنْ آخِرِ مَا يَقُولُ بَيْنَ التَّشَهُّدِ وَالتَّسْلِيمِ: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، وَمَا أَسْرَفْتُ، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [771].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1444. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида «Субҳаанакаллоҳумма, Роббанаа ва биҳамдика, Аллоҳуммағфирлии», деб айтардилар».

* Маъноси: «Аллоҳим, Роббимиз! Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этаман! Аллоҳим, мени мағфират қил!».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Имом Муслимнинг ривоятида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида Қуръонни татбиқ қилиб, «Субҳаанакаллоҳумма, Роббанаа ва биҳамдика, Аллоҳуммағфирлии», дер эдилар», деб келтирилган».

Бу ерда Қуръонни татбиқ қилиш деганда «Фа саббиҳ биҳамди Роббика вастағфирҳу» (Наср сурасидаги «Роббингни ҳамди ила поклаб ёд эт ва У Зотдан истиғфор сўра») оятидан келиб чиқиб, «Аллоҳим, Роббимиз! Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этаман! Аллоҳим, мени мағфират қил!» дейиш назарда тутилмоқда.

1444 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُكْثِرُ أَنْ يَقُولَ فِي رُكُوعِهِ وَسُجُودِهِ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَبِحَمْدِكَ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 817، م 484].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1445. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида «Суббууҳун, қуддуусун Роббул малааикати вар Рууҳ» дер эдилар».

* Маъноси: «(У Зот) Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталар ва Руҳнинг Роббидир».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: «Суббуҳун» Аллоҳ таолонинг исмларидан бўлиб нуқсонлардан пок маъносини билдиради. «Қуддус» исми эса муқаддас ва покланган маъносини билдиради. «ар-Руҳ»дан мурод Жаброил алайҳиссаломдир.

1445 – وَعَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ فِي رُكُوعِهِ وَسُجُودِهِ: «سُبُّوحٌ، قُدُّوسٌ، رَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [487].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1446. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аммо рукуъда Робб азза ва жаллани улуғлайверинглар. Саждада эса дуога зўр беринглар, чунки мана шу (дуоингиз) ижобат қилинишга яқиндир».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича эди:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Одамлар Абу Бакрнинг орқасида саф туришган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пардани очиб, шундай дедилар: «Эй одамлар! Нубувват башоратларидан мусулмон киши ўзи кўрадиган ёки у ҳақда кўриладиган солиҳ тушдан бошқа нарса қолмади. Огоҳ бўлинглар! Мен рукуъ ва саждада Қуръон ўқишдан қайтарилдим. Аммо рукуъда Робб азза ва жаллани улуғлайверинглар. Саждада эса дуога зўр беринглар, чунки мана шу (дуоингиз) ижобат қилинишга яқиндир» (Имом Муслим ривояти).

1446 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «فَأَمَّا الرُّكُوعُ فَعَظِّمُوا فِيهِ الرَّبَّ عَزَّ وَجَلَّ، وَأَمَّا السُّجُودُ فَاجْتَهِدُوا فِي الدُّعَاءِ، فَقَمِنٌ أَنْ يُسْتَجَابَ لَكُمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [479].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1447. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда сажда қилган ҳолида Роббига энг яқин бўлади. Бинобарин, (саждада) дуони кўпайтиринглар», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Намоз банданинг ўз Роббиси ила яккама-якка муножотидир. 

Намоз мўминнинг меърожидир, у Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир. 

Сажда эса намознинг бандалик энг равшан зоҳир бўлиб, хорлик ва зорлик зоҳир бўлладирган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳга шунчалар яқинлашади. Шунинг учун ҳам банда саждада Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин турганда сўрагани қабуллиги шундан. Шунинг учун ҳам банда саждада дуони кўпроқ қилиш керак. 

Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Огоҳ бўлингким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳий қилиндим. Аммо рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса дуо қилишга ижтиҳод қилинглар, сизга ижобат бўлиши лойиқдир», деганлар.

1447 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَقْرَبُ مَا يَكُونُ العَبْدُ مِنْ رَبِّهِ وَهَوَ سَاجِدٌ؛ فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [482].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1448. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида: «Аллоҳуммағфирлии занбии куллаҳу, диққоҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва аахироҳу, ва ъалаанийатаҳу ва сирроҳу», дер эдилар».

* Маъноси: «Аллоҳим, ҳамма гуноҳларимни: кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгиларини ҳам, кейингиларини ҳам, ошкорасини ҳам, махфийсини ҳам мағфират қилгин».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Юқоридаги ҳадисда рукуъ ва сажданинг аҳамияти белгиланмоқда. Шунингдек қулнинг Роббисига энг яқин бўлган бу пайтдан қандай фойдаланиш кераклиги айтилмоқда.

Биринчи руку ва сажданинг аҳамиятига очиғлик киритайлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 1446-рақамли ҳадисда «Рукуъда Аллоҳни улуғланглар» деб буюриш орқали бу ҳолатнинг Аллоҳга Улуғлаш ва Унга қуллигини билдириш учун лойиқ вақт эканлигини билдирдилар. Шунинг учун бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек «Субҳана роббиял аъзийм» (Буюк Роббимни барча нуқсонлардан поклаб ёд этаман) деб Аллоҳга ҳурматимизни бажо келтирамиз.

Шу ҳадиснинг давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, «саждада дуони кўпайтиринглар, чунки (саждадаги дуо) ижобат бўлишга лойиқдир» деб буюрганлар. Зеро саждада инсонниг ғурури бир четга сурилиб, инсоннинг ҳеч ким эмаслигини тушунган, Аллоҳдан бошқа ибодат қилиш учун лойиқ зот йўқ эканлигини билган ва чин кўнгилдан Роббининг қудрати олдида таслим бўлганлигини кўрсатган бир ҳолатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Раббига энг яқин бўладиган  пайти  саждада  турганидадир» деб, инсоннинг саждадаги ҳолатини баён қилмоқдалар. Банданинг бундай тавозе билан Роббисининг раҳматига, марҳаматинига яна ҳам тезроқ етишини ўйлаб, «Саждада кўп дуо қилинг!» деб буюрганлар.

Сажда бандани Роббисига яқинлаштиришининг тарихий томони ҳам бор. Қуръонда айтилганидек, Аллоҳ таоло Одам (а.с.)ни яратганда фаришталарга «Одамга сажда қилинг!» деб буюрган. Шунда бутун фаришталар сажда қилган фақат иблис кибри туфайи бош тортган ва Аллоҳнинг раҳматидан ажраб кофирлардан бўлган эди. (Бақара сураси, 34-оят).

Инсон Жаноби Ҳақнинг ҳузурида пешонасини ерга қўйиб, сажда қилиши билан «Аллоҳим мен сенинг Қудратинга бўйин сунаман, ҳузурингда сажда қиламан. Мен шайтоннинг ёнида эмас, фаришталарнинг сафида бўлишни хоҳлайман. Менинг қуллигимни қабул қил» деб, Роббига ёлвормоқда. Саждани аҳамиятли қилган ҳам, қулнинг ушбу самимиятидир. Инсон Роббига яқин бўлган ҳолат ва вақтларни билиши ва бу вақтларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилганидек дуо қилиб ўтказиши керак. Бу ерда қулнинг Роббига яқин бўладиган яна бир вақт айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларнинг бирида хабар берганларидек туннинг учдан бири ўтганида таҳажжуд намоз ўқиладиган вақт қулнинг Роббига яқин бўлган вақтлардандир. (Имом Термизий ва Насоийривояти). Бу вақтларни ғанимат билишимиз керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждада дуо-зикр қилишга ундамоқдалар. Ўзи ҳам Қуръонда бир қанча ерда келган «фасаббиҳ би ҳамди роббика (Бас, Роббинга ҳамд ила тасбиҳ айт)» (мисол, Ҳижр сураси, 98-оят, Тоҳа сураси, 130-оят, Каҳф сураси, 39-оят) буйруғига бўйинсуниб, рукуъ ва саждада Роббига ҳамд ва тасбиҳ айтганлар.

Яна Қуръоннинг жуда кўп ерида келган «Роббиғфир лий (Роббим мени мағфират қил)» (Аъроф сураси, 151-оят, Сод сураси, 35-оят) каби оятларга амал қилган ҳолатда саждада Аллоҳдан афв ва мағфират тилаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг гуноҳлари мағфират қилинган бўлсада, бу дуоорқали умматнинг мағфиратини тилаганлар. Шундай йўл билан бизларга Аллоҳдан қандай қилиб мағфират тилашни ўргатдилар. Биз рукуъда айтган «Субҳана роббиял азийм» (Буюк Роббимни барча айб-нуқсонлардан поклаб ёд этаман) ҳамда саждада айтган «Субҳана роббиял аъла» (Олий Роббимни барча нуқсонлардан поклаб ёд этаман) зикрларини ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганлар.

Рукуъ ва саждада ҳар турли муҳтожликнинг айтиб ёрдам сўралиши мумкин. Ҳар ҳолатда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган зикр ва дуолар ўқилиши керак. Нафл намозларда инсон бу дуо ва зикрларни беш, етти, ўн ва ўн бир маротаба айтса ҳам бўлади. 

1445-ҳадисда келган «Суббуҳун» ва «Қуддус» сўзлари Жаноби Ҳақнинг сифатларидандир. Бу ерда «Сен Руҳнинг Роббисисан» дейилган. Бу ерда Руҳ, Жаброил алайҳиссалом бўлиши мумкин. Бошқа турли кўз қарашларда Руҳ, олий хусусиятларга эга буюк бир фариштадир. Яна бошқа кўз қарашда, Руҳ сўзи билан фаришталар ҳам кўра олмаган нарсалар назарда тутилганлигини айтганлар бўлган. Фаришталар ва Руҳнинг Робби сўзи, уларнинг итоаткор ва Аллоҳга ҳар доим ибодат қилганлигини хабар қилади.

1448 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ فِي سُجُودِهِ: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي كُلَّهُ؛ دِقَّهُ وَجِلَّهُ، وَأَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، وَعَلَانِيَتَهُ وَسِرَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [483].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1449. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Кечаларнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқотиб қўйдим. Ахтариб борсам, рукуъ (ёки сажда) қилаётган эканлар. Унда: «Субҳанака ва биҳамдика лаа илаҳа илла анта»ни айтаётган эдилар.

(Маъноси: Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ).

Бошқа ривоятда: У зот саждадаликларида қўлим оёқларининг тагига тегди. оёқ кафтлари тик турар эди. Ўзлари эса: «Аллоҳумма, аъуузу би ридоока мин сахотик, ва би муъаафаатика мин ъуқуубатик, ва аъуузу бика минка, лаа уҳсии санаа’ан ъалайк, анта камаа аснайта ъалаа нафсик», дердилар».

* Маъноси: «Аллоҳим, розилигинг ила ғазабинг­дан, офиятинг ила уқубатингдан паноҳ тилайман. (Ғазабингдан) Ўзингдан паноҳ тилайман. Мақтовингнинг адоғига ета олмайман. Сен Ўзингни қандай мақтаган бўлсанг, ўшандайсан».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бу умматларга таълимдир.

Аввал айтганимиздек, саждада «Субҳана Роббиял Аъло»ни айтилади. Инсон ўзи ёлғиз намоз ўқиганда эса, нафл ва тунги таҳажжуд намозлари саждасида хоҳлаганича дуо қилиши мумкин. Ушбу ҳадисларда келган дуоларни ёдлаб олса, яна ҳам яхши.

Бу ҳадисда Оиша онамиз таҳминан шаъбон ойининг ўн еттинчи кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жойларида йўқ эканликларини кўради. Бирдан ақлига бошқа аёлларининг ёнига кетган шекилли деган ҳаёл келди. Бу шубҳа ичида қўллари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни излай бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар доим намоз ўқиган ерида, сажда қилган ва оёқ учлари қиблага қилинган ҳолатда Аллоҳни зикр ила машғул эканлигини пайқагач ёмон шубҳасидан ўзи уялди. Шунда «Эй Аллоҳнинг расули! Ота-онам сизга фидо бўлсин, мен нимани ўйладиму, сиз нима қиляпсиз!» дея ўзидан уялди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эй Раббим, Сенинг розилигингни шафеъ қилиб ғазабингдан, офиятингни шафеъ қилиб уқубатингдан паноҳ тилайман» сўзи, ҳар қандай вақтда раҳмат ва марҳамат талабидир. Сенинг улкан ғазабингдан қочиб қутила олмайдиган яна Сенинг ҳимоянгга ва раҳматингга сиғинаман демакдир. Аллоҳ таолонинг «Раҳматим ғазабимдан устундир» деб буюрганини жуда яхши билган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай дуо қилишининг аҳамияти жуда катта. Ва яна унинг «(Эй Роббим) сенга сиғинаман» деб дуо қилиши ҳам Яратганнинг лутфига лойиқ бир илтижодир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мақтовингнинг адоғига ета олмайман. Сен Ўзингни қандай мақтаган бўлсанг, ўшандайсан» деб айтиш билан, инсоннинг Аллоҳни лойиқ шаклда улуғлашга ожиз эканини очиқ шаклда билдирган. Бир инсон бутун кучи билан билган ҳамма мақтов сўзлари билан Аллоҳни мақтаса ҳам, Аллоҳни куч қудратини лойиқ шаклда мақтай олмайди. Унинг қулларига берган эҳсонларини «Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар» (Иброҳим сураси, 34-оят: Наҳл сураси 18-оят) оятларда келганидек санаб битира олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сен Ўзингга сано айтганингдексан» деб айтгандаги мадҳлардан бири ушбу оятда келган;

«Бас, барча ҳамд осмонларнинг Роббига, ернинг Роббига ва Оламларнинг Роббигадир. Осмону ердаги улуғлик Уникидир. У зот Азийзу Ҳакиймдир». (Жосия сураси, 36-37 оятлар).

 1449 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: افتَقَدْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ لَيْلَةٍ، فَتَحَسَّسْتُ؛ فَإذَا هُوَ رَاكِعٌ - أَوْ سَاجِدٌ - يَقُولُ: «سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ، لاَ إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ». 

وَفِي رِوَايَةٍ: فَوَقَعَتْ يَدِي عَلَى بَطْنِ قَدَمِهِ وَهُوَ فِي الْمَسْجِدِ، وَهُمَا مَنْصُوبَتَانِ، وَهُوَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ؛ أَعُوذُ بِرَضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَبِمُعَافَاتِكَ مِنْ عُقُوبَتِكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ، لَا أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ، أَنْتَ كَمَا أَثْنَيتَ عَلَى نَفْسِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [485، 486].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1450. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: «Бирортангиз ҳар куни мингта ҳасанот олишга ожизлик қиладими?» дедилар. Ўтирганлардан бири: «Қандай қилиб мингта ҳасанот олади?» деб сўради. «Юзта тасбеҳ айтади. Шунда унга мингта савоб ёзилади ва мингта хатоси ўчирилади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига бир нарсани айтишдан олдин уларга диққатларини жалб қиладиган савол сўрар ва шу билан уларни диққат билан тинглашига сабаб бўлар эди. Ҳар куни мингта савобга эга бўлиш асҳоб киром учун жуда катта неъмат эди. Фақат бунча савобга бир кунда қандай қилиб ишласа бўлади? Инсон бир кунда мингта савобга эга бўлиш учун қандай амалларни қилса бўлади? У ердаги бир инсон сўради.

Бир яхшиликка ўнта савоб бериладиган илоҳий қонун бўлиб, Жаноби Ҳақ «Ким яҳшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўлур. Ва уларга зулм қилинмас» (Анъом сураси, 160-оят) ояти орқали бизларга билдирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу масалада «юз маротаба субҳаналлоҳ деганга минг савоб ёзилишини» ёки у инсоннинг Аллоҳ гуноҳларидан мингтасини кечирилишини айтган. Ҳадисларнинг баъзи ривоятларида «ёки» сўзининг ўрнига «ва» сўзи қўлланилган, агар бу ривоятга таянсак, бу зикрни айтган кимсага ваъда қилинган иккала мукофот ҳам берилади.

Қилинган бир яхшиликка ўн савоб берилиши, Аллоҳ таолонинг ваъда қилган мукофотларидан энг озидир. Ҳолбуки Жаноби Ҳақ қулининг қилган амалларидан рози бўлса, қилган амалларини етти юз маротаба кўпроқ ёки қилган амалидан қат-қат кўпроқ савоб беради.

1450 - وَعَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَكْسِبَ فِي كُلِّ يَوْمٍ أَلْفَ حَسَنَةٍ؟!» فَسَأَلَهُ سَائِلٌ مِنْ جُلَسَائِهِ: كَيْفَ يَكْسِبُ أَلْفَ حَسَنَةٍ؟ قَالَ: «يُسَبِّحُ مِائَةَ تَسْبِيحَةٍ، فَيُكْتَبُ لَهُ أَلْفُ حَسَنَةٍ، أَوْ يُحَطُّ عَنْهُ أَلْفُ خَطِيئَةٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2698].

قَالَ الحُمَيدِيُّ: كَذَا هُوَ فِي كِتَابِ مُسْلِمٍ: «أَوْ يُحَطُّ» قَالَ: البَرْقَانيُّ: وَرَوَاهُ شُعْبَةُ، وَأَبُو عَوَانَةَ، وَيَحيَى القَطَّانُ عَنْ مُوسَى الَّذِي رَوَاهُ مُسْلِمٌ مِنْ جِهَتِهِ فَقَالُوا: «وَيُحَطُّ» بِغَيْرِ أَلْفٍ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1451. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳар бирингизнинг ҳар бир бўғими учун садақа тушади. Ҳар бир тасбеҳ (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейишингиз) садақадир, ҳар бир таҳмид (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», дейишингиз) садақадир, ҳар бир таҳлил (яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз) садақадир, ҳар бир такбир (яъни, «Аллоҳу акбар», дейишингиз) садақадир. Яхшиликка буюриш садақадир, ёмонликдан қайтариш садақадир. Чошгоҳ пайти ўқиладиган икки ракъат намоз буларнинг ўрнига ўтади».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 123-рақамли ҳадис остида келтирилган.

1451 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يُصْبِحُ عَلَى كُلِّ سُلَامَى مِنْ أَحَدِكُمْ صَدَقَةٌ: فَكُلُّ تَسْبِيحَةٍ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ تَحْمِيدَةٍ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ تَهْلِيلَةٍ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ تَكْبِيرَةٍ صَدَقَةٌ، وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ صَدَقَةٌ، وَنَهْيٌ عَنِ الْمُنْكَرِ صَدَقَةٌ، وَيُجْزِيءُ مِنْ ذَلِكَ رَكْعَتَانِ يَرْكَعُهُمَا مِنَ الضُّحَى». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [720 وسبق برقم 123].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1452. Уммул мўминин Жувайрия бинтил Ҳорис розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб бомдодни ўқишга менинг олдимдан чиқдилар. Мен ўз намозгоҳимда ўтирган эдим. Чошгоҳда қайтиб келганларида ҳалиям ўтирган эдим. Шунда у зот: «Олдингдан чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» дедилар. «Ҳа», дедим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Мен сенинг олдингдан чиқиб кетганимдан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар улар билан сен бугун айтган нарсалар тарозига солинса, оғир келади: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ридо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидаада калимаатиҳ», дедилар».

* Маъноси: «Аллоҳга ҳамд айтиб, яратган махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг оғирлигича ва калималарининг саноғича поклаб ёд этаман».

Имом Муслим ривояти.

Имом Муслимнинг бошқа бир ривоятида: «Субҳааналлоҳи адада холқиҳи. Субҳааналлоҳи ридо нафсиҳи. Субҳааналлоҳи зината аршиҳи. Субҳааналлоҳи мидаада калимаатиҳи» дейилган.

* Маъноси: «Аллоҳни яратган махлуқотларининг ададича поклаб ёд этаман, Аллоҳни Ўзи рози бўлгунича поклаб ёд этаман, Аллоҳни Аршининг оғирлигича поклаб ёд этаман, Аллоҳни калималарининг саноғича поклаб ёд этаман».


“Имом Термизий ривоятида у зот: «Сенга айтишинг учун калималарни ўргатиб қўяйми? – «Субҳаналлоҳи адада холқиҳи, Субҳаналлоҳи адада холқиҳи, Субҳаналлоҳи адада холқиҳи, Субҳаналлоҳи ризо нафсиҳи, Субҳаналлоҳи ризо нафсиҳи, Субҳаналлоҳи ризо нафсиҳи, Субҳаналлоҳи зината аршиҳи, Субҳаналлоҳи зината аршиҳи, Субҳаналлоҳи зината аршиҳи, Субҳаналлоҳи мидаада калимаатиҳи, Субҳаналлоҳи мидаада калимаатиҳи, Субҳаналлоҳи мидаада калимаатиҳи», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадисда номлари келган Жувайрия бинти ал-Ҳорис онамизнинг исмлари аслида Барра бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ул муҳтарамани Жувайрия деб, марҳамат қилганлар. Ул муҳтарама зикр билан кўп машғул бўлишлари ушбу ривоятдан маълум бўлиб турибди. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдиларидан чиқаётганларида ҳам намозгоҳларида ўтириб олиб зикр қилаётган эканлар. У зот ташқарида ишларини битириб қайтиб келсалар ҳам ўша жойда ўтириб, зикрда давом қилаётган эканлар. Шунда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ҳали ҳам ушбу намозгоҳингдамисан?» дедилар.

«Ҳа» дедилар Жувайрия онамиз зикрни муттасил давом эттираётганларини тасдиқлаб.

Ана шунда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр билан зикрнинг фарқи борлигини айтиб, Жувайрия онамизга ўхшаб баъзи бир зикрларни узоқ ва кўп такрорлагандан кўра, бошқасини оз такрорлаб, кўп савоб олиш мумкинлигини баён қилдилар: 

«Мен сендан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар сен айтган нарса билан тортилса, ортиқ келур», дедилар. 

Яъни, мен олдингдан чиқиб кетганимдан буён ҳозиргача айтган зикринг савобини тарозунинг бир палласига, мен уч мартагина айтган тўрт калиманинг савобини бошқа палласига қўйса, мен айтганларим савоби босиб кетади, деган бўладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган калималарининг маъноси эса, бундай эди: 

«Аллоҳга махлуқотлари ададича, Унинг Ўзи рози бўладиганча, Аршининг оғирлигича ва калималарининг оғирлигича поклаш ва ҳамд бўлсин».

Ҳадисдан олинадиган фойдалар: 

1. Жувайрия онамиз намозгоҳда ўтирганларидан намоз ортида қилинадиган зикр тўғрисида гап бораётганини тушунилади.

2. Жувайрия онамизнинг зокира аёл эканликлари.

3. Зикр билан зикр орасида фарқ борлиги.

4. Зикрни устоздан ўрганиш яхши эканлиги.

5. Зикрни ўзича қилаётган одамда камчилик бўлса, биладиган одам тўғрилаб қўйиши зарурлиги.

6. Ривоятда келган зикрнинг ўта фазилатли ва савоби кўп эканлиги.

1452 - وَعَنْ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ جُوَيْرِيَةَ بِنْتِ الحَارِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ مِنْ عِنْدِهَا بُكْرَةً حِينَ صَلَّى الصُّبْحَ وَهِيَ فِي مَسْجِدِهَا، ثُمَّ رَجَعَ بَعْدَ أَنْ أَضْحَى وَهِيَ جَالِسَةٌ فَقَالَ: «مَا زِلْتِ عَلَى الحَالِ الَّتِي فَارَقْتُكَ عَلَيْهَا؟» قَالَتْ: نَعَمْ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَقَدْ قُلْتُ بَعْدَكِ أَرْبَعَ كَلِمَاتٍ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، لَوْ وُزِنَتْ بِمَا قُلْتِ مُنْذُ الْيَومِ لَوَزَنَتْهُنَّ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَا نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ، وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2726].

وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: «سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ خَلْقِهِ، سُبْحَانَ اللهِ رِضَا نَفْسِهِ، سُبْحَانَ اللهِ زِنَةَ عَرْشِهِ، سُبْحَانَ اللهِ مِدَادَ كَلِمَاتِهِ» [2726].

وَفِي رِوَايَةِ التِّرْمِذِيِّ: «أَلَا أُعَلِّمُكِ كَلِمَاتٍ تَقُولِينَهَا؟ سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ خَلْقِهِ، سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ خَلْقِهِ، سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ خَلْقِهِ، سُبْحَانَ اللهِ رِضَا نَفْسِهِ، سُبْحَانَ اللهِ رِضَا نَفْسِهِ، سُبْحَانَ الله رِضَا نَفْسِهِ، سُبْحَانَ اللهِ زِنَةَ عَرْشِهِ، سُبْحَانَ اللهِ زِنَةَ عَرْشِهِ، سُبْحَانَ اللهِ زِنَةَ عَرْشِهِ، سُبْحَانَ اللهِ مِدَادَ كَلِمَاتِهِ، سُبْحَانَ اللهِ مِدَادَ كَلِمَاتِهِ، سُبْحَانَ اللهِ مِدَادَ كَلِمَاتِهِ» (ت 3555).


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1453. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Роббисини зикр қилиб юрадиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик ва ўликнинг мисоли кабидир», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Имом Муслимнинг ривоятида: «Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикр қилинмайдиган уй бамисоли тирик билан ўлик кабидир», бўлиб келган.

Шарҳ: Аллоҳнинг зикри уйни тирик ҳолига келтиради. Зотан, Аллоҳни зикр қиладиган одамгина маънавий тирик бўлади, холос. 

Демак, маънавий тирик одамнинг уйи ҳам тирик бўлади. Аллоҳни зикр қилмайдиган одам маънавий ўлик ҳисобланади. Бинобарин, унинг уйи ҳам Пайғамбаримиз гувоҳлик беришларича, ўликдир.

Намоз эса, Аллоҳ зикрининг энг юксак зирвасидир. Ким уйида нафл намоз ўқиб турар экан, у уйининг шарафи ошади, қадри юксалади. Сажда қилинган ҳар бир парча ер қиёматда сажда қилувчи фойдасига гувоҳлик беради. 

Шунинг учун ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон уйини намоз билан, Аллоҳнинг зикри билан обод қилиши керак. Кўпгина оддий, содда уйлар бениҳоят ободдир. Ҳаммамиз уйимизни тирик уйлардан, зикриллоҳ ила обод уйлардан қилишга уринайлик.

1453 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَثَلُ الَّذِي يَذكُرُ رَبَّهُ وَالَّذِي لَا يَذْكُرُهُ مَثَلُ الحَيِّ وَالْمَيِّتِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6407].

وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ فَقَالَ: «مَثَلُ البَيْتِ الَّذِي يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ، وَالبَيْتِ الَّذِي لَا يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ مَثَلُ الحَيِّ وَالْمَيِّتِ» [779].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1454. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.

«Аллоҳ таоло айтади: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман. Мени эсласа, у билан биргаман. Агар у Мени ўзи эсласа, Мен ҳам уни Ўзим эслайман. Агар у Мени бир жамоа ичида эсласа, Мен уни улардан яхшироқ жамоа ичида эслайман.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: «гумонидаман» деган сўзни: «Бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлиб, мағфиратимдан умидвор бўлса, кечираман. Раҳматимдан ноумид бўлиб, гуноҳга ботса, мени иқоб қилади, деб Мен ҳақимда бадгумон бўлса, жазолайман», деган маънода тушуниш мумкин.

1454 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يقُولُ اللهُ تَعَالَى: أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي، وَأَنَا مَعَهُ إِذَا ذَكَرَنِي؛ فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي، وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلأٍ ذَكَرْتُهُ فِي مَلإٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7405، م 2675].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1455. Яна у кишидан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Муфарридлар ўзиб кетишди», дедилар. «Муфарридлар ким, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва аёллар», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича келтирилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка йўлида кетаётган эдилар, Жумдон деган тоғнинг олдидан ўтаётиб, «Юринглар. Бу – Жумдон. Муфарридлар ўзиб кетишди», дедилар. «Муфарридлар ким, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва аёллар», дедилар». (Имом Муслим ривояти).


«Муфаррид» сўзи якка, алоҳида, ёлғиз деган маъноларни англатади. Шориҳларнинг айтишича, Жумдон тоғи кенгликда ёлғиз турган тоғ бўлгани учун, Аллоҳни кўп зикр қилиб, бошқалардан ўзиб кетганлар унга ўхшатилган.


Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида марҳамат қилади:

«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир» (35-оят).

Аллоҳни кўп зикр қилиш барча олиймақом инсоний сифатларнинг юзага келиши ва бардавом бўлишига олиб келади. Аллоҳни кўп зикр қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун зарурий амаллардан саналади.

Қалби очиқ зотлар Аллоҳ таолонинг даргоҳидан бошқа жойда нажот йўқлигини англаб етганлар. Аллоҳ таолонинг даргоҳига эса У Зотга бўлган ҳақиқий муҳаббат ила вафот этмагунча эришиб бўлмайди. Ҳақиқий муҳаббат эса маҳбубни давомли зикр қилиш ва уни тарк этмаслик ила собит бўлади.

Давомли зикрга кераксиз ишларни, беҳуда ўйин-кулгини ташлаб, кечаси ва кундузи учун вазифа қилиб олинган зикрларни бажариш билан эришилади.

Охират саодатини ирода қилган банда ўзига истиғфор, таҳлил, такбир, салавот каби зикрларни вазифа қилиб олиб, уларни доимий равишда адо этиб юради.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳи ушбу ҳикматда зикрнинг даражалари ҳақида сўз юритмоқда.

«Зикрни унда Аллоҳ билан ҳозир бўлмаганинг учун тарк қилма! Чунки У Зотнинг зикри йўқлигидаги ғафлатинг Унинг зикри борлигидаги ғафлатингдан оғирроқдир».

Қуръони Каримда эслатилган зикрдан мурод Аллоҳ таолони эслаш бўлиб, у қалб амалларидан ҳисобланади.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

«Роббингни эртаю кеч ичингда тазарру-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма» (205-оят).

Яъни Аллоҳни доимо зикр қилиб юр. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани эшитиб турувчи Зотдир. Унга қарата баланд овозда дуо ёки зикр қилишнинг ҳожати йўқ. Энг муҳими, зикр бардавом бўлиши ва дилдан чиққан, тазаррули бўлиши шарт. Акс ҳолда инсон ғофиллардан бўлиб қолади.

Аллоҳ таолони қалб билан зикр қилишга эришиш учун аввал У Зотни тил билан зикр қилишни йўлга қўйиш зарур бўлади. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларни дастлаб Аллоҳ таолони тил билан зикр қилишга чорлар эдилар.

1455 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سَبَقَ الْمُفَرِّدُونَ» قَالُوا: وَمَا الْمُفَرِّدُونَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الذَّاكِرُونَ اللهَ كَثِيراً وَالذَّاكِرَاتُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2676].

رُوِيَ: «الْمُفَرِّدُونَ» بِتَشْدِيدِ الرَّاءِ وَتَخْفِيفِهَا، والْمَشْهُورُ الَّذي قَالَهُ الجُمْهُورُ: التَّشْدِيدُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1456. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Зикрнинг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ»дир, деганларини эшитдим».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.


Шарҳ: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғдир» (Анкабут сураси, 45-оят).

Ибн Умайр айтадилар: “Ким бошини тўшакка қўйганда Аллоҳни зикр қилса, кейин шу ҳолатда ухлаб қолса, то уйғонгунича зикр қилувчилардан деб ёзилади”.

Фақиҳ айтадилар: “Зикр Аллоҳ таолодан афв ва мағфират демакдир. Агар банда Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ таоло уни мағфират билан зикр қилади”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ҳар бир нарсанинг сайқали бор, қалбнинг сайқали Аллоҳни зикр қилишдир”.

Аллоҳни зикр қилиш қалбни Унга боғлашдир, У мени кузатиб турибди, деган доимий эътиборда туришдир, Аллоҳнинг буйруқларини бир лаҳза ҳам эсдан чиқармай амалга ошириб боришдир.

Аллоҳ кўп зикр қилингандагина турли ёлғон, бўҳтон, иғво, ғийбат, чақимчилик каби гуноҳ гап-сўзлар биздан узоқлашади.

Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг қалбида беҳуда гапларга, сўкинишларга, кишига обрў келтирмайдиган ҳолатларга жой қолмайди.

Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг қалбида дунёнинг, унинг матоҳларининг зикрига жой қолмайди.

Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг қалбида турли кўнгилхушликларга, инсон зеҳнини чалғитувчи маишатларга жой қолмайди.

Аллоҳни кўп зикр қилган қалбга Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа муҳаббат сиғмайди.

Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг тилига аввало Аллоҳнинг исми жо бўлади. Сўнгра бу муборак исм аста-секин унинг ҳалқумига, кўксига ва қалбига етиб боради. Бундай инсон тили билан Аллоҳнинг исмини айтмаса ҳам, қалби «Аллоҳ, Аллоҳ» деб туради. Ниҳоят, бутун вужуди шу ҳолатга етади. Ана шунда зокирлик мақомига эришади.

1456 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «أَفْضَلُ الذِّكْرِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ» رَوَاه التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3383].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1457. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши: Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун Ислом шариати кўпайиб кетди. Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсанинг хабарини беринг, деди. «Тилинг Аллоҳнинг зикридан ҳўл бўлиб турсин», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.


Шарҳ: Ислом шариати аҳкомларига фарз, вожиб ва суннат амаллар киради. Лекин бу ҳадисда фарз ҳам, вожиб ҳам бўлмаган нафл амаллар назарда тутилган, чунки фарз ва вожиб амалларнинг ўрнини бошқа ҳеч бир амал тўлдира олмайди. 

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мужоҳидларнинг қайси бирининг ажри улканроқ?» деб сўради. У зот: «Аллоҳ таборака ва таолони кўп зикр қилганининг», дедилар. «Солиҳларнинг қайси бирининг ажри улканроқ?» деди. У зот: «Аллоҳ таборака ва таолони кўп зикр қилганининг», дедилар. Кейин у намоз(хон), закот (берувчи), ҳаж (қилувчи) ва садақа (берувчи) ҳақида сўради, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар: «Аллоҳ таборака ва таолони кўп зикр қилганининг», деявердилар.

Абу Бакр Умарга: «Эй Абу Ҳафс, зокирлар ҳамма ажрни олиб кетишди-ку», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар».

Имом Аҳмад ва Табаронийлар ривоят қилишган.

Аммо Аллоҳ таолони тил билан зикр қилаётганларнинг кўпчилиги зикр давомида хаёли қочаётганини, тилида қилинаётган зикр дилига ўтмаётганини сезадилар. Тилдаги зикр бир ёқда қолиб, дили бошқа ёққа кетаётганидан ҳайратга тушадилар. Сўнгра бундай зикрнинг фойдаси бўлармикан ёки зикрни тўхтатсаммикан, дея ўйлана бошлайдилар. Ана шу ҳолатда нима қилиш кераклигини ва бунинг сабабини Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳи ушбу баён қилган. Яъни агар тилинг билан зикр қилаётганингда ғафлатда қолсанг, тилинг бошқа, дилинг бошқа бўлиб қолса ҳам, тилинг билан зикр қилишни тўхтатма, давом этавер. Чунки Аллоҳ таолони тил билан зикр қилиб туриб ғафлатда бўлишинг У Зотни зикр қилмасдан ғафлатда бўлишингдан яхшироқдир.

Бу ишнинг сабабларини шайх Аҳмад Зарруқ раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагича баён қилади:

1. Тил билан зикр қилишда нима бўлса ҳам Аллоҳ таолога юзланиш бор. Зикр қилишни тўхтатишда эса Аллоҳ таолодан бир йўла узилиш бор.

2. Тил билан зикр қилишда жисмдаги аъзолардан бирини Аллоҳ таолонинг ибодати ила зийнатлаш бор. Тил билан зикр қилишни тўхтатиш эса мазкур ибодатдан маҳрум бўлишдир.

3. Тил билан зикр қилишда роббоний нафас бор. У эса ўз навбатида тил билан нутқ қилинаётган нарсанинг таъсирли бўлишига ва қалбнинг уйғонишига олиб боради.

Шунинг учун ҳам Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳи ҳикматнинг кейинги жумласида қуйидагиларни айтади:

«Шоядки, У сени ғафлат бор зикрдан уйғоқлик бор зикрга кўтарса».

Аллоҳ таолони тил билан зикр қилишнинг ўзи ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилган ибодат ҳисобланади. Фақат ушбу ибодат тилнинг ўзигагина боғланиб қолган, холос. Агар ушбу ибодатни тинмай давом эттирилаверса, аста-секин бошқа аъзоларга ҳам ўтиб, охир-оқибат қалбгача етиб бориши умид қилинади.

Тил билан бўладиган фаолиятларнинг барчасида ҳам ушбу ҳолатни мулоҳаза қилиш мумкин. Ёлғон ва ғийбат билан тилини ҳўл қилиб юрадиганларга диққат билан назар солинса, уларнинг тилида кўп такрорланган ёлғон ва ғийбат бутун вужудларига уриб кетганини мулоҳаза қилиб олиш қийин эмас.

Шунинг учун тилида доимо Аллоҳ таолонинг зикрини қилган, Қуръони Карим тиловатини қилганларга ва сабр билан бу савобли ишларда бардавом бўлганларга Аллоҳ таолонинг Ўзи қалб уйғоқлигини ато қилиши ҳеч гап эмас.

Фақат тилига кучи етиб, дилига кучи етмаса ҳам, сабр билан, тинмай Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб юрадиган банда зикр ибодатини тили билан адо этиш жараёнида Роббига узр айтгандек ҳам бўлади. «Роббим, тилимга кучим етди, у билан Сенинг зикрингни қилдим. Лекин дилимга кучим етмаяпти, унга ҳам кучим етадиган бўлишига Ўзинг ёрдам бергин», дегандек бўлади.

Аста-секин бу иш ўз самарасини бера бошлайди. Аллоҳ таолонинг Ўзи вақти-соати етганда, тинмай тили билан зикр қилиб юрадиган банданинг дилини ҳам очиб қўяди. У банда энди қалби уйғоқ бандалар қоторига қўшилади.

Қалб уйғоқлигининг бу ердаги маъноси зикр далолат қилган маънога ва унинг тақозосига аҳамиятли бўлиш, қалбни ўша томонга бутунлай буриш ҳамда аввал ҳис қилмаган бўлса, энди ҳис қилишга ўтишдир.

Қалби уйғоқ банда тили билан Аллоҳ таолони зикр қилса, дили тили зикр қилган нарсанинг маъносига тўлиқ эътибор берадиган, тили билан такрорлаётган нарсани доимо тўла-тўкис ҳис қилиб турадиган бўлади.

Бу эса қалбнинг Аллоҳ таоло томон юзланишининг биринчи даражасидир. Ундан кейин эса иккинчи даражага навбат келади.

«...уйғоқлик бор зикрдан ҳузур бор зикрга кўтарса...»

Зокир зикр лафзларини тили билан зикр қилиб, дили ғофил бўлиши даражасидан тили билан қилган зикрни дили билан ҳис қилиш даражасига кўтарилиб, қалби уйғонганидан кейин ўша ҳолда яна сабр ила давом этавериши лозим бўлади. Аввалги дил ғафлати ҳолига қайтишдан ўта эҳтиёт бўлади. Дил уйғоқлиги ҳолатини яхшилаб, юқори даражага кўтариш пайидан бўлади. Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш бўйича вирд – вазифа олиб, уни ўринлатиб адо этиш ҳаракатида бўлади. Агар мазкур ишларни ихлос билан давом эттириб бораверса, Аллоҳ таолонинг фазли-карами ила кейинги даражага, ҳузур даражасига кўтарилиши мумкин бўлади.

Шу ерда «ҳузур» сўзининг маъноси ҳақида икки оғиз сўз юритишимизга тўғри келади. Бизда «ҳузур» сўзи роҳат қилиш маъносида тушуниладиган бўлиб қолган. Аслида эса бу сўзнинг маъноси «ҳозир бўлиш»дир. Қалбнинг ҳузури деганда қалбнинг роҳатланиши деган маънодан олдин унинг ҳозир бўлишини англашимиз керак. Қалб ҳозир бўлгандагина ҳузур қилади.

«Қалб ҳозирлиги» деганда эса қалбнинг машғул бўлиб турган нарсасидан, ўзгаларидан фориғ бўлиши англанади. Зикр қилиб турган кишининг қалбида зикрдан бошқа нарса бўлмаса, қалби ҳозир бўлган бўлади.

Қалбнинг ҳозир бўлиши ҳимматга боғлиқдир. Киши бирор ишни муҳим деб билса ва унга керакли аҳамиятни берса, қалби ўша иш учун ҳозир бўлади. Зикрда қалб ҳозир бўлиши учун барча аҳамият ва ҳимматни зикрга қаратиш лозим бўлади. Охиратга иймоннинг кучли ёки кучсизлигига қараб, ҳиммат ҳам кучли ёки кучсиз бўлади. Зикрда қалби ҳозир бўлмаган одам иймони кучсизлигини билсин ва уни кучайтириш ҳаракатида бўлсин.

Зикрда қалбнинг ҳозир бўлиши учун қуйидагиларга эътибор бериш лозимдир.

1. Талаффуз қилинаётган каломни фаҳмлаш қалб ҳозир бўлишига хизмат қиладиган омиллардан биридир. Араб тилини билмайдиганлар ўзлари талаффуз қилаётган зикрларнинг маъноларини ўзлаштириб олишлари лозим. Унга ҳам қодир бўлмаганлари, энг оз деганда, умумий маънони билиб, талаффуз қилинаётган нарсанинг нима эканини имкони борича билиб турсалар яхши бўлади. Бунинг учун зеҳнни жамлаб, хаёлни олиб қочадиган нарсалардан узилиш керак бўлади.

Хаёлни олиб қочадиган нарсалар ташқи ва ичкига бўлинади.

Ташқиси қулоқ ва кўзни машғул қиладиган нарсалардир. Бу нарсалардан узилиш нақшинкор жойлардан четланиш ва хаёлни олиб қочадиган нарсаларни йўқотиш билан ҳосил бўлади.

Хаёлни олиб қочадиган ички нарсалар ташқиларидан кўра кучли бўлади. Бу нарса кўпинча дунёнинг ғамига ботган одамларда бўлади. Бундай одамнинг фикри бир жойда турмайди. Ҳатто кўзини юмиб олса ҳам фойда бермайди.

Бу ҳолатни муолажа қилиш учун қаттиқ уриниш керак бўлади. Зикрга яхшилаб тайёргарлик кўрилади. Барча машғул қиладиган ишларини битиради. Қалбининг холи бўлиши учун ҳаракат қилади. Ўзига ўзи охиратни эслатади. Аллоҳ таолонинг кўриб турганини эсга олади. Зикр пайтида дунё ташвишларидан бирортасини хаёлига келтирмасликка ҳаракат қилади.

Албатта, дунё муҳаббатини қалбдан узиб қўйиш қийин иш. Уни бутунлай йўқотиш ундан ҳам қийин. Аммо имкони борича зикр пайтида дунё муҳаббатидан четланишга ҳаракат қилиш керак.

2. Аллоҳнинг азимлигини ҳис қилиб туриш ва ҳайбати ҳам қалб ҳозир бўлишига хизмат қиладиган омиллардандир.

Аллоҳнинг таъзими У Зотни улуғлаш ва азаматини ҳис қилишни ўрганиш ила юзага келади. Шу билан бирга, нафснинг ҳеч нарсага арзимаслигини билиш билан ҳам бўлади. Ҳайбат эса улуғлашдан келиб чиққан хавфдир. Зикр пайтида доимий равишда Аллоҳ таолонинг азаматини ҳис этиб, У Зотнинг ҳайбатини сезиб турган одамнинг қалби албатта ҳозир бўлади.

3. Умидворлик ҳам қалб ҳозир бўлишига хизмат қиладиган омиллардандир. Одатда умидворлик қўрқувдан устун турадиган ҳолат бўлади.

Шундай қилиб, қалб ҳозирлиги ила зикрнинг маъноси қалбга нақш қилинади. Ўша нақш ундан зинҳор ажралмайдиган бўлади.

Зокир одам қалб уйғоқлиги даражасида зикр қилаётган сўзининг маъносини тўлиқ англаётган бўлса, энди унинг ҳис-туйғулари Аллоҳ таолога юзланиб қилаётган зикри – истиғфори, тасбеҳи, саноси, тавҳиди ва бошқалари билан У Зотга муҳаббат, хавф, улуғлаш ва маҳобат ила жазб қилинади. Қалб ҳозирлиги ила қилган зикри таъсирида зокир аста-секин дунё ташвишидан қутулиб боради. Бу ишнинг самараси мўл ва бардавом бўлиши учун эса қалб ҳозирлиги ила қилинадиган зикрни, жумладан, ривоятларда келган зикрларни, саҳар чоғлари истиғфор айтишни, фажрдан кейин ва қуёш ботаётган пайтда тасбеҳ айтишни, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтириш лозим. Шу билан бирга, тил зикри билан бирга дил зикрига ўтишни ҳам кўпайтириш керак.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:

«Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун оят(белги)лар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қиладиларки: «Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни олов азобидан сақлагин» (190-191-оятлар).

Осмонга назар солиб, ақлини ишлатган одам, ерга назар солиб, ақлини ишлатган одам, кечаю кундузнинг алмашишига назар солиб, ақлини ишлатган одам, албатта, Аллоҳнинг ягоналигига, қудратига, яратувчилигига қойил қолмасдан иложи йўқ.

Осмонлару ердаги ҳамма нарсалар азалий эмас, балки кейин пайдо бўлганлигини ҳам ақл ишлатган одам дарров тушуниб етади. Демак, уларни пайдо қилувчи Зот бор. У Аллоҳ таолодир.

Кечаю кундузнинг алмашиб туриши ернинг қуёш ва ўз ўқи атрофида айланиб туришидандир. Лекин уларни яратган ва қуёшни ҳам ўз ўқи атрофида айланадиган қилиб қўйган ким? Албатта, Аллоҳ таоло жалла жалалуҳудир.

Ушбу ояти карималардан кўриниб турибдики, Аллоҳнинг биру борлиги ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун ибодат ва тафаккур лозим экан. Бири бўлиб, иккинчиси бўлмаса ҳам иш битмас экан. Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларда эслаш даражаси улуғ даража бўлиб, инсон ибодатда олий мақомга эришгандагина ушбу даражага кўтарилади.

«Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қиладиларки...»

Шундай даражада тафаккур қилган одамнинг қалби соф ҳолга келади ва дуо қилса, ижобат бўладиган мақомга етади.

«Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ...»

Ибодат қилиб, осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритган одам, албатта, Аллоҳ таоло бу нарсаларни бекорга яратмаганини тушуниб етади ва:

«Ўзинг поксан…» – деб тасбеҳ айтиб, У Зотни ёдга олади. Ушбу борлиқнинг яратилиши, ундаги нарсаларнинг ҳақиқатини тушуниб етиш буларни қилишда тадбиркорлик, ҳикмат ва мақсад борлигини англаб етишга олиб боради. Шундай бўлса, бу дунёда яшаётган кишилар учун адолат ҳам зарурлигини тушуниб етади. Демак, одамлар қилган ишларнинг ҳисоб-китоби ҳам бўлади. Бу иш бу дунёда эмас, у дунёда амалга оширилади.

Зокир қалб ҳозирлиги ва ҳузури ила, сабр билан зикрни давом эттираверса, ушбу даражадаги зикрдан ўзига вазифа олиб, уни тинимсиз, ихлос билан адо этиб бораверса, Аллоҳ таоло унга лутфу карам кўрсатиб, зикрнинг юқори даражасига кўтариши мумкин.

«...ҳузур бор зикрдан Зикр қилингандан бошқадан ғойиб бўладиган зикрга кўтарса. «Бу эса Аллоҳ учун қийин эмас».

«Зикр қилинган»дан мурод Аллоҳ таолодир. Зикрнинг ушбу даражасига етишган зокир ўз зикри давомида Аллоҳ таолодан бошқа барча нарсаларни унутиб қўяди. «Зикр қилингандан бошқадан ғойиб бўлиш» қалбнинг мақоми кўтарилиб, У Зот таолодан бошқа нарсаларнинг мавжудлигини фаҳмламайдиган даражага етишидир. Бу ҳолат зокирнинг зикри пайтида ҳам, бошқа пайтида ҳам давом этадиган бўлса, фано даражасига етган бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ таоло томон йўл тутишни истаган мўмин банда зокирлик йўлига кириши лозимдир. Зикр йўли эса тил билан зикр қилишдан бошланади. Дастлаб тил билан зикр қилганда дил ғофил бўлса ҳам ҳечқиси йўқ. Зотан, тил билан қилинган зикр аста-секин дилга кўчиши бор.

Агар зокир тил билан зикр қилишда сабр билан бардавом бўлса, ўзига вазифа олиб, уни канда қилмай бажариб борса, қалби ғофиллик ҳолидан қутулади. Аллоҳ таолонинг ёрдами ила қалби уйғоқлик даражасига етишади.

Агар зокир қалби уйғоқ ҳолида сабр билан бардавом бўлса, ўзига вазифа олиб, уни канда қилмай бажариб борса, зикр бутун вужудини эгаллайди ва Аллоҳ таолонинг ёрдами ила ҳузур даражасига эришади. Зикр унинг доимий сифатларидан бирига ва фикрий фаолиятига ҳам айланади. 

1457 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُسْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ شَرَائِعَ الإِسْلَامِ قَدْ كَثُرَتْ عَلَيَّ، فَأَخْبِرْنِي بِشَيْءٍ أَتَشَبَّثُ بِهِ، قَالَ: «لَا يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْباً مِنْ ذِكْرِ اللهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3375].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1458. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у киши учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар”.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Қаранг, жаннатда дарахт экиш, боғ яратиш унчалик ҳам мушкул иш эмас экан. Биздан талаб этиладигани чин ихлос ва муҳаббат ила ҳадисга амал қилиш. Фақатгина дангасалик қилмасак бўлди.

Азизлар! Аллоҳ таоло бизларни ўзимизданда кўпроқ яхши кўради. Шу сабаб озгина амалимиз ёки сўзимиз орқали жаннатда бизга дарахт, боғларни ҳадя этади.

Демак, вақтимизни бекорчи сўзлар билан ўтказмасдан жаннатда боғ яратишга сарфлайлик. Ахир бу оддий боғ эмас, дарахтлар ҳам оддий дарахт эмас жаннатий дарахт ва жаннатий боғлардир.  

1458 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ غُرِسَتْ لَهُ نَخْلَةٌ فِي الجَنَّةِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3464].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1459. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга исро қилдирилган кечада Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У менга: «Эй Муҳаммад! Мендан умматингга салом айт. Уларга жаннатнинг тупроғи поклиги, суви ширинлиги, ўзи текис экани, ундаги дарахтлар(нинг баҳос)и «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» эканининг хабарини бер», деди, дедилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Тасаввур қилинг, уй қуриш учун ер сотиб олдингиз. Ишни нимадан бошлайсиз? Одатда, кўпчилик ишни кўчат экишдан бошлайди. Негаки, ҳашаматли уй қурсангиз-у олдида дарахт бўлмаса ҳовлингиз қуруқ саҳрога ўхшаб қолади.

Дарахтнинг соя-салқини, мева-чеваси баҳри-дилингизни очади, кайфиятингизни кўтаради, иссиқ кунда танангизга ҳузур бағишлайди. Қолаверса, хонадонингизга  кўрк бағишлайди. Агар уйингиз ёнида шахсий боғингиз бўлсами...

Энди, худди шу дарахтлар абадий яшайдиган жаннатда бўлишини истайсизми?

Уламолар, “агар банданинг жаннатда нимасидир бўлса, Аллоҳ таоло албатта ўша нарсага эриштиради”, дейдилар.

Хўш, қандай қилиб жаннатда дарахтга ёки боғга эга бўлиш мумкин. Бунинг иложи борми? Албатта бор. бўлганда ҳам жуда осон йўли бор. Буни бизга сарвари коинот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда ўргатганлар.

Ҳурайра розияллоҳу анҳу дарахт экаётганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар ва:

“Эй Абу Ҳурайра, нима экяпсан?” деб сўрадилар. “Кўчат”, дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бундан ҳам яхшироқ кўчат экишни ўргатайми? У “субҳоналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”дир. Бу калиманинг ҳар бири учун сенга жаннатда бир дарахт экилади”, дедилар (Ибн Можа ривояти).

1459 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَقِيتُ إِبْرَاهِيمَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَيْلَةَ أُسْرِيَ بِي فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ؛ أَقْرِيءْ أُمَّتَكَ مِنِّي السَّلَامَ، وَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ الجَنَّةَ طَيِّبَةُ التُّرْبَةِ، عَذْبَةُ الْمَاءِ، وَأَنَّهَا قِيْعَانٌ وَأَنَّ غِرَاسَهَا: سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3462].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1460. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларга Роббингиз ҳузуридаги энг яхши, энг пок, даражотларингизни энг юқори қиладиган, сиз учун тилла-кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ ва душманингизга йўлиқиб, сиз уларнинг бўйнига зарба бергандагидан ҳам яхшироқ амалларингизнинг хабарини берайми?» дедилар. Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули! дейишди. «Аллоҳ таолонинг зикри», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилдилар. Абу Абдуллоҳ Ҳоким унинг исноди саҳиҳ, дедилар.

Шарҳ: Ҳадиснинг давомида Муоз Ибн Жабал: Аллоҳнинг азобидан Аллоҳнинг зикричалик нажот берадиган бирор нарса йўқ, дедилар».

Ҳадисда зикрнинг аҳамияти чиройли шаклда билдирилмоқда. Зеро инсоннинг энг бебаҳо икки нарсаси бор. Биринчиси моли, иккинчиси эса жонидир. Зикруллоҳни ҳадисда Аллоҳ розилиги учун сарфланган молдан, Аллоҳ розилиги учун фидо қилинган жондан ҳам муҳим эканлиги ва кўпроқ савоб берилиши айтилмоқда. Бу ерда Муоз ибн Жабалнинг бир сўзини эслатиб ўтишимиз керак. Пайғамбаримизнинг бу азиз саҳобаси, инсонни Аллоҳнинг азобидан, зукруллоҳдан ҳам яҳшироқ қутқарадиган амал йўқ эканлигини айтмоқда. (Имом Термизий ривояти)

Шофеъий факиҳларидан Иззуддин ибн Абдуссаломнинг фикрида бу ҳадис, бутун ибодатлирнинг савобини, қийинчилиги ёки оғирлигига қараб берилмаслигини баён қилади. Бошқача айтганда Аллоҳ таоло кўп амалга берган савобдан озгина қилинган амалга ҳам бериши мумкин.

Шубҳасиз бундай аҳамиятга эга бўлган зикр, бутун аъзоларнинг боши бўлган қалбнинг иштироки билан қилинган зикрдир. Уйғоқ қалб ва очиқ кўнгилдан қилинган зикр, дунё билан алоқани узиш орқали бўлади. Бу эса жуда қийин. Зикруллоҳни шундай ҳолда қилган, Аллоҳни кўриб тургандек, унинг ҳузурида эканлигимизни ҳис қилишдир. Тил билан зикр қилиб, қалб билан ҳис қилган инсон даражаси, фаришталардек ҳатто улардан ҳам юқори даражага кўтарилади. Зеро бундай инсоннинг на бир ёмонлик ва на фойдасиз нарсаларни ўйлаши мумкин эмас.

1460 - وَعَنْ أَبِي الدِّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِخَيْرِ أَعْمَالِكُمْ، وَأَزْكَاهَا عِنْدَ مَلِيكِكُمْ، وَأَرْفَعِهَا فِي دَرَجَاتِكُمْ، وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ إِنْفَاقِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ، وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ أَنْ تَلْقَوْا عَدُوَّكُمْ فَتَضْرِبُوا أَعْنَاقَهُمْ؟»  قَالُوا: بَلَى، قَالَ: «ذِكْرُ اللهِ تَعَالَى» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ، قَالَ الحَاكِمُ أَبُو عَبْدِ اللهِ: إِسْنَادُهُ صَحِيحٌ [ت 3377، ك 1/496].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1461. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Саъд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир аёлнинг олдига кирди. Аёлнинг олдида данаклар [ёки майда тошлар] бўлиб, ўшалар ила тасбеҳ айтаётган эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга бундан осон ёки афзал зикрнинг хабарини берайми: «Субҳаналлоҳи адада ма холақа фис самааи, ва субҳаналлоҳи адада маа холақо фил арзи, ва субҳаналлоҳи адада ма холақо байна залика, ва субҳаналлоҳи адада ма ҳува холиқун, валлоҳу акбар мисла залика, валҳамду лиллаҳи мисла залика, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳи мисла залика», дедилар».

Маъноси: «Осмонда яратган нарсаларининг ададича Субҳаналлоҳ! Ерда яратган нарсаларининг ададича Субҳаналлоҳ! Иккисининг орасидаги нарсаларнинг ададича Субҳаналлоҳ! Яратадиган нарсаларининг ададича Субҳаналлоҳ! Худди шу ададча Аллоҳу акбар! Яна худди шу ададча Алҳамдулиллаҳ! Ва яна худди шу ададча лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.


Шарҳ: 1452-ҳадис билан бу ҳадис орасида ўҳшаш тарафлари мавжуд. 

Юқоридаги ҳадисда эса Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайриягами, Софиягами, Абу Ваққоснинг яқини бўлган бир аёлгами айтганлари номаълум. Масаланинг бу тарафи аслида ўта муҳим эмас. Муҳими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасбеҳ бўлмаганлиги учун хурмо данаги ёки майда тошлар билан зикр қилган у аёлни ундай қилма, деб тақиқлашнинг ўрнига, бундай қилсанг яхшироқ деб осон ва фазилатлироғини ўргатганлигларидир. Озгина меҳнат билан кўпроқ савобга ишлашни ким хоҳламайди! Бошқа тарафдан эса озгина меҳнат орқали кўп савобга эга қиладиган зикрларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшироқ ким ҳам била олади! Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган зикрларга аҳамият беришимиз керак.

Демак ҳадисдаги зикрни айтадиган бир кимса биринчи «Субҳаналлоҳ» зикрини, орқасидан «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар», «Лаа илаҳа иллаллоҳ» «Ва лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» зикрларини айтади. Мисол тариқасида «Аллоҳу акбар» зикрини айтиб кўрайлик: «Аллоҳу акбару ъадада ма холақо фис- самаи ва субҳаналлоҳи ъадада ма холақо фил-арзи ва субҳаналлоҳи ъадада ма байна залика ва субҳаналлоҳи ъадада ма ҳува холиқ».

Бу зикрни айтган кимса осмонда яратган нарсалари ададича Аллоҳни Улуғлайман, ерда яратган нарсалари ададича Аллоҳни Улуғлайман, у иккаласи орасидаги нарсалар ададича Аллоҳни Улуғлайман ва У яратадиган нарсалари ададича Аллоҳни Улуғлайман, деган бўлади.

1461 - وَعَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ دَخَلَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى امْرَأَةٍ وَبَيْنَ يَدَيْهَا نَوَىً - أَوْ حَصَىً - تُسَبِّحُ بِهِ، فَقَالَ: «أُخْبِرُكَ بِمَا هُوَ أَيْسَرُ عَلَيْكِ مِنْ هَذَا أَوْ أَفْضَلُ» فَقَالَ: «سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي السَّمَاءِ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي الأَرْضِ، سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا بَيْنَ ذَلِكَ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا هُوَ خَالِقٌ، وَاللهُ أَكْبَرُ مِثْلَ ذَلِكَ، وَالْحَمْدُ للهِ مِثْلَ ذَلِكَ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مِثْلَ ذَلِكَ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مِثْلَ ذَلِكَ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3568].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1462. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: (Эй Абу Мусо) сен учун жаннат хазинасидан бўлган калимани айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. У зот: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг ажойиб бир ҳикояси мавжуд. Маълум бўлганидек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисни айтишларига сабаб бўлган воқеага сабаби вуруд деб айтилади. Хайбар ғазотидан кайтиб келаётганда асҳоб киром бир тепаликка чиққанда ёки бир водийга кирганларида хурсандчилик ва шижоат билан «Аллоҳу акбар» деб такбир, «Лаа илаҳа иллаллоҳ», деб таҳлил айтишар эди. Мадинини кўрганларида эса «Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» деганлари ривоят қилинади. Хатони ўрнида тўғрилаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; «Эй инсонлар!» дегандан кейин, «…. Сиз на карга ва на ёнингизда бўлмаганга йўналяпсиз. Сизни жуда яхши эшитадиган ва яқинингизда бўлган Зотга дуо қилмоқдасиз. У сиз билан баробар» деди. Ҳадисни ривоят қилган Абу Мусо ал-Ашъарий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минган ҳайвоннинг орқасида эди. У ичидан ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадиган шаклда «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ёқиб ҳадисда келганидак у билан суҳбат қилдилар.

«Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ» зикри ёмонликлардан сақланиш, яхшиликларни қилишга куч топиш ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билан амалга ошиши мумкин» деб ҳам таржима қилиш мумкин. Қисқача «ҳавқола» деб ҳам айтилган бу сўз, Аллоҳ хоҳламаса инсон кичкина ҳаракатни ҳам қила олмаслиги, ҳатто бир нарсани ўйлана олмаслиги баён қилинган.

Пайғамбаримиз бу зикрни «Жаннат хазиналаридан бири» эканлигини айтганининг сабаби, савобининг кўп эканлиги ва бу зикрни айтган кимсанинг савобини жаннатда тўпланишини билдириш билан бирга, инсонларнинг кўзида дурлар, хазиналар қанчалик аҳамиятли бўлса, бу зикрнинг ҳам аҳамияти шунчалик катта деган бўлиши мумкин.

1462 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أَدُلُّكَ عَلَى كَنْزٍ مِنْ كُنُوزِ الجَنَّةِ؟» فَقُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ الله، قَالَ: «لَا حَولَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4205، م 2704].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
2-BOB

2-Боб. Аллоҳ таолони тик туриб, ўтириб ва ёнбошлаб, бетоҳорат, жунуб ва ҳайз ҳолатида ҳам зикр қилиш лекин Қуръонни бундай ҳолда ўқилмаслиги. Ҳамда жунуб ва ҳайз кўрганга Қуръон ўқиш ҳалол эмаслиги хусусида

Аллоҳ таоло: «Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят аломатлар борлиги шубҳасиздир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар», (Оли Имрон сураси,190-191-оятлар), деб айтган.

2 - بَابُ ذِكْرِ اللهِ تَعَالَى قَائِماً أَوْ قَاعِداً وَمُضْطَجِعاً، وَمُحْدِثاً وَجُنُباً وَحَائِضاً، إِلَّا القُرْآنَ؛ فَلَا يَحِلُّ لِجُنُبٍ وَلَا حَائِضَ

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {إنَّ في خَلْقِ السَّماوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لأُولِي الأَلْبَابِ * الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللهَ قِيَاماً وَقُعُوداً وَعَلَى جُنُوبِهِمْ} [آل عمران - 190، 191].


(2)

1463. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай ҳолатларида ҳам Аллоҳни зикр қилаверар эдилар»

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Қулчиликнинг энг афзали ҳар доим Жаноби Ҳақни эслаш, Уни тилдан туширмасликдир. Қулларнинг энг устуни бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу сабабли ўтирганларида, юрганларида, ётганларида, маркабга миниб бир ерга кетаётганларида, таҳоратли, таҳоратсиз ҳолда, юқорида айтилган зикрларни айтиш орқали Аллоҳни эслар эдилар. Аллоҳни ҳар доим қалби орқали эслаш ва қалбидан чиқармаслиги ҳам энг катта зикрдир. Жаноби Ҳақни кўп эслаш ҳақида келган ривоятларда ушбу ҳолат зикр қилинган. Инсон ҳар ҳолатда ва ҳар доим Аллоҳни зикр қилса бўлишини айтган олимлар, жунуб ва ҳайз ҳолатларида Қуръон ўқилмаслиги масаласида ихтилоф қилишган. Олимларнинг кўпчилиги жунуб ва ҳайзли киши Қуръон ўқишни ҳаром деган. Аммо инсон бу ҳолатда бўлса ҳам зикр ва дуо ниятида «Бисмиллаҳ» ва «Алҳамдулиллаҳ» дейишига қарши бўлмаганлар. 

1463 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَذْكُرُ اللهَ تَعَالَى عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [373].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1464. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилганида «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма розақтана»,* деса ва икковининг ўртасида фарзанд тақдир қилинган бўлса, унга (шайтон) зарар етказа олмайди», дедилар».

* Дуонинг таржимаси: «Аллоҳ номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четлат ва шайтонни ҳам бизга ризқ қилиб берадиганингдан четда қил».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Жуфти ҳалолига жинсий яқинлик қилаётган киши ушбу дуони ўқиши лозим. Ўшанда шайтоннинг шарридан покланган бўлади. Мабодо, ўша яқинликдан ораларида фарзанд пайдо бўлса, у болага ҳеч қачон шайтон зарар етказа олмайди.

1464 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا أَتَى أَهْلَهُ قَالَ: بِسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ، وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا، فَقُضِيَ بَيْنَهُمَا وَلَدٌ لَمْ يَضُرَّهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 141، م 1434].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
3-BOB

3-Боб. Ухлаш олдидан ва уйғонганда айтиладиган зикрлар

 3 - بَابُ مَا يَقُولُهُ عِنْدَ نَوْمِهِ وَاسْتِيقَاظِهِ


(3)

1465. Ҳузайфа ва Абу Зарр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётсалар: «Бисмикаллоҳумма аҳё ва амувту», яъни, «Аллоҳим Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан», деб айтардилар. Уйғонганларида эса: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда маа аматана ва илайҳин нушур», яъни «Ўлдиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш яъни, тирилиш Унинг ўзигадир», деб айтардилар.

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашга ётганда қўлларини яноқларига қўйиб «Аллоҳим! Сенинг    исминг    билан    тириламан    ва    ўламан» дер эдилар. Бу ерда ўлиш ва тирилиш сўзларидан қилинган мақсад ухлаш ва уйғонишдир. Зеро уйқу кичкина ўлимдир. Ухлагандан кейин қайтиб уйғонмаслик ҳам мумкин. Шунинг учун ҳар инсон ухлашдан олдин ўлдирганнинг ҳам тирилтирганнинг ҳам Аллоҳ эканлигига иймон келтириб, Унга бўлган таслимиятини тилга олган бўлади. Уйғониб куч қувватига эга бўлган инсон «Ўлдиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деб, Аллоҳга ҳамд ва шукр келтирган бўлади. «Яъни тирилиш Унинг Ўзигадир» дейиш орқали, уйқу каби мажозий эмас ҳақиқий ўлимдан кейин ҳам ҳақиқатда бизни тирилтирадиган ва ҳузурига тўплайдиган ягона Аллоҳ эканлигига иймон келтирмоқда. 

Буларни чин кўнгилдан қилган кимса, Жаноби Ҳақга иймон келтирган ва буларни ақлидан ўтказиш орқали тафаккур ибодатини ҳам адо қилган бўлади.

1465 - عَنْ حُذَيْفَةَ وَأَبي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَا: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ قَالَ: «بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ»، وَإِذَا اسْتَيْقَظَ قَالَ: «الحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ [6312، 6325].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
4-BOB

4 - Боб. Зикр халқаларининг фазилати, унга бардавом бўлишга даъват ҳамда узрсиз уни тарк қилишдан қайтарилгани ҳақида

 Аллоҳ таоло: «Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорларининг юзини – розилигини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин). (Каҳф сураси,28-оят) деб айтган.

4 - بَابُ فَضْلِ حِلَقِ الذِّكْرِ، وَالنَّدْبِ إِلَى مُلَازَمَتِهَا، وَالنَّهْيِ عَنْ مُفَارَقَتِهَا لِغَيْرِ عُذْرٍ

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالغَدَاةِ وَالعَشِيِّ يُريدُونَ وَجْهَهُ وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ}. [الكهف - 28].


(4)

1466. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг зикр аҳлини қидириб, йўлларда айланиб юрадиган фаришталари бор. Агар бирорта зикр қилаётган қавмни топиб қолишса, «Излаган нарсаларингизга келинглар!» деб бир-бирларини чақиришади. Кейин улар буларни (зикр қилаётганларни) қанотлари билан дунё осмонигача ўраб олишади. Робблари Ўзи улардан яхши билса ҳам: «Бандаларим нима дейишяпти?» деб сўрайди. Улар: «Сенга тасбеҳ, такбир ва ҳамд айтишяпти, Сени улуғлашяпти», дейишади. У Зот: «Улар Мени кўришганми?» дейди. Улар: «Аллоҳга қасамки, йўқ, улар Сени кўришмаган», дейишади. У Зот: «Агар Мени кўрганларда, қандай бўлар эди?» дейди. Улар: «Агар Сени кўрганларида, Сенга янада қаттиқроқ ибодат қилишар, Сени янада қаттиқроқ улуғлашар ва Сенга янада кўпроқ тасбеҳ айтишар эди», дейишади. У Зот: «Улар Мендан нима сўрашяпти?» дейди. Улар: «Жаннатни сўрашяпти», дейишади. У Зот: «Улар уни кўришганми?» дейди. Улар: «Аллоҳга қасамки, йўқ. Эй Роббимиз, улар уни кўришмаган!» дейишади. У Зот: «Агар уни кўрганларида, қандай бўлар эди?» дейди. Улар: «Агар улар уни кўрганларида, унга янада ҳарисроқ, янада қаттиқроқ интилувчан ва янада кўпроқ рағбатли бўлишар эди», дейишади. У Зот: «Улар нимадан паноҳ сўрашяпти?» дейди. Улар: «Жаҳаннамдан», дейишади. У Зот: «Улар уни кўришганми?» дейди. Улар: «Аллоҳга қасамки, йўқ. Улар уни кўришмаган», дейишади. У Зот: «Агар уни кўрганларида, қандай бўлар эди?» дейди. Улар: «Агар уни кўрганларида, ундан янада қаттиқроқ қочган ва қаттиқроқ қўрқган бўлишарди», дейишади. У Зот: «Сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, Мен уларни мағфират қилдим», дейди. Бир фаришта: «Уларнинг ичида фалончи ҳам бор, ўзи улардан эмас, бир юмуш билан келган, холос», дейди. У Зот: «Улар шундай суҳбатдошларки, уларнинг суҳбатдоши ҳам бахтсиз бўлмайди», дейди».

Муттафақун алайҳ. 

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳ таолонинг зикр мажлисларини қидириб, сайр қилиб юрадиган эркин фаришталари бор. Агар улар зикр бўлаётган мажлисни топишса, ўша ерга ўтириб олиб, бир-бирини қанотлари билан ўраб, зикр қилувчилар билан осмон ўртасини тўлдиришади. Улар тарқалиб кетишса, булар ҳам кўтарилиб, осмонга чиқишади. Шунда Аллоҳ азза ва жалла улардан сўрайди, ваҳоланки Ўзи уларнинг ҳолатини билувчироқдир:

– Қаердан келдинглар?

– Ердаги бандаларинг олдидан келяпмиз. Улар Сенга тасбеҳ, такбир, таҳлил ва таҳмид айтишяпти, Сендан сўрашяпти.

– Улар Мендан нимани сўрашяпти?

– Улар Сендан жаннатингни сўрашяпти.

– Улар Менинг жаннатимни кўришганми?

– Йўқ, эй Роббим!

– Агар жаннатимни кўрганларида қандай бўларди?

– Улар Сендан паноҳ ҳам сўрашяпти.

– Улар Мендан ниманинг ёмонлигидан паноҳ сўрашяпти?

– Дўзахингдан, эй Роббим!

– Улар Менинг дўзахимни кўришганми?

– Йўқ.

– Агар дўзахимни кўрганларида қандай бўларди?

– Улар Сендан мағфират ҳам сўрашяпти.

– Мен уларни кечириб юбордим ва сўраган нарсаларини бердим. Паноҳ тилаган нарсаларидан Ўз паноҳимга олдим.

– Роббим, уларнинг ичида бир хатокор банда бор эди. У ўтиб кетаётиб, улар билан бирга ўтириб қолган эди.

– Уни ҳам кечирдим. Бу шундай қавмки, улар билан ҳамсуҳбат бўлганлар бадбахт бўлмайди».


Шарҳ: Ҳадисда Аллоҳни зикр қилишнинг фазилатларини очиғ бир шаклда билдирмоқда. «Аллоҳни зикр қилганлар» яъни намоз ўқиган, Қуръон ўқиган, ҳадис ўқиган, Аллоҳга дуо қилган, илм таҳсил қилган, илмий семинарлар қилган кимсаларни зиёрат қилиш ва уларнинг суҳбатларини эшитиш учун фаришталар вазифаландирилади. Ҳадиснинг бази ривоятларида бу фаришталарни, «ҳафаза» деб аталган қўриқчи фаришталардаш бошқа эканлиги айтилган. Бу фариштиларнинг осмонгача, бошқа ривоятда эса аршгача устуму устун туриб, бошқа фаришталарга бу инсонлар ҳақида ҳабар берганликлари, у зикр мажлисида қанотларини ёйиб уларни эшитланликлари айтилади.

Аллоҳ қулларининг нима қилаётганларини жуда яҳши билган ҳолда фаришталаридан «Қулларим нима дейди?» деб сўраши ҳисоб сўраш маносида. Билинганидек Аллоҳ ер юзида бир ҳалифа яратиши ҳақида фпришталарини ҳабардор қилганда фаришталар бунга қарши чиқган эдилар. Ер юзида бузғунчилиг қиадиган, у ерда қон тўкадиган инсонни нима кераги бор: ҳолбуки биз сенга ҳамду сано айтамиз, тасбеҳ айтиб сени улуғлаймиз, (Бақара сураси, 30-оят) деган эдилар. Жаноби Ҳақни зикр қилган қуллар ҳақида сўраш орқали, қулларини қандай эканлигини фаришталарга билдирмоқда. 

Жаннат билан жаҳаннамни кўришганми, деб келган савол орқали жаннат ва жаҳаннам яратилган деган натийжага боришимиз мумкин.

Бу ҳадисда 1438-ҳадисда ҳам келганидек илоҳий ваъд ва суйинчи айтилмоқда. Аллоҳ Таоло ҳадисда; «Агар Мени жамоат орасида зикр қилса, Мен унинг жамоатидан яхшироқ бўлган гуруҳ орасида, яъни фаришталар орасида эслайман» деб буюради. Аллоҳни розичилигига лойиқ шакилда зикр қилган қулларини кечириши қандай яҳши.

Зикр мажлисида бўлиш учун эмас ўзи билмаган ҳолатда бориб қолиб у ерда бўлганлиги учун Аллоҳнинг кечиримига эга бўлган кимсанинг мисоли, Аллоҳни эслаган кимсалар билан баробар бўлишнинг фазилатини далилидир. Ширин ҳидли атр сотган кимсанинг ёнида ўтирган инсон атр сотиб олмаса ҳам ширин ҳиднинг унга юқгани каби, яҳши инсонлар билан бирга бўлган кишиларги қандай бўлмасин уларнинг яҳшиликларидан фойда келади.

1466 - وَعَنْ أَبي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ للهِ تَعَالَى مَلَائِكَةً يَطُوفُونَ فِي الطُّرُقِ؛ يَلْتَمِسُونَ أَهْلَ الذِّكْرِ، فَإِذَا وَجَدُوا قَوْماً يَذْكُرُونَ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ تَـنَادَوْا: هَلُمُّوا إِلَى حَاجَتِكُمْ، فَيَحُفُّونَهُمْ بِأَجْنِحَتِهِمْ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا، فَيَسْأَلُهُمْ رَبُّهُمْ - وَهُوَ أَعْلَمُ -: مَا يَقُولُ عِبَادِي؟ قَالَ: يَقُولُونَ: يُسبِّحُونَكَ، وَيُكَبِّرونَكَ، وَيَحْمَدُونَكَ، وَيُمَجِّدُونَكَ، فَيَقُولُ: هَلْ رَأَوْنِي؟ فَيَقُولُونَ: لَا، وَاللهِ مَا رَأَوْكَ، فَيَقُولُ: كَيْفَ لَوْ رَأَوْنِي؟! قَالَ: يَقُولُونَ لَوْ رَأَوْكَ كَانُوا أَشَدَّ لَكَ عِبَادَةً، وَأَشَدَّ لَكَ تَمْجِيداً، وَأَكْثَرَ لَكَ تَسْبِيحاً، فَيَقُولُ: فَمَاذَا يَسْأَلُونَ؟ قَالَ: يَقُولُونَ: يَسْأَلُونَكَ الجَنَّةَ، قَالَ: يَقُولُ: وَهَلْ رَأَوْهَا؟ قَالَ: يَقُولُونَ: لَا، وَاللهِ يَا رَبِّ مَا رَأَوْهَا، يَقُولُ: فَكَيْفَ لَوْ رَأَوْهَا؟! قَالَ: يَقُولُونَ: لَوْ أَنَّهُمْ رَأَوْهَا كَانُوا أَشَدَّ عَلَيْهَا حِرْصاً، وَأَشَدَّ لَهَا طَلَباً، وَأَعْظَمَ فِيهَا رَغْبَةً، قَالَ: فَمِمَّ يَتَعَوَّذُونَ؟ قَالَ: يَتَعَوَّذُونَ مِنَ النَّارِ؛ قَالَ: فَيقُولُ: وَهَلْ رَأَوْهَا؟ قَالَ: يَقُولُونَ: لَا، وَاللهِ مَا رَأَوْهَا، فَيقُولُ: كَيْفَ لَوْ رَأَوْهَا؟! قَالَ: يَقُولُونَ: لَوْ رَأَوْهَا كَانُوا أَشَدَّ مِنْهَا فِرَاراً، وَأَشَدَّ لَهَا مَخَافَةً، قَالَ: فَيَقُولُ: فَأُشْهِدُكُمْ أَنِّي قَدْ غَفَرْتُ لَهُمْ، قَالَ: يَقُولُ مَلَكٌ مِنَ الْمَلَائِكَةِ: فِيهِمْ فُلَانٌ لَيْسَ مِنْهُمْ، إِنَّمَا جَاءَ لِحَاجَةٍ، قَالَ: هُمُ الجُلَسَاءُ لَا يَشْقَى بِهِمْ جَلِيسُهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6408، م 2689].

وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ عَنْ أَبي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ للهِ مَلَائِكَةً سَيَّارةً فُضُلًا، يَتَتَبَّعُونَ مَجَالِسَ الذِّكْرِ، فَإِذَا وَجَدُوا مَجلِساً فِيهِ ذِكْرٌ قَعَدُوا مَعَهُمْ، وَحَفَّ بَعْضُهُمْ بَعْضاً بِأَجْنِحَتِهِمْ حَتَّى يَمْلَؤُوا مَا بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ السَّمَاءِ الدُّنْيَا، فَإِذَا تَفَرَّقُوا عَرَجُوا وَصَعِدُوا إِلَى السَّمَاءِ، فَيَسْأَلُهُمُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ - وَهُوَ أَعْلَمُ -: مِنْ أَيْنَ جِئْتُمْ؟ فَيَقُولُونَ: جِئْنَا مِنْ عِنْدِ عِبَادٍ لَكَ فِي الأَرْضِ؛ يُسَبِّحُونَكَ، وَيُكَبِّرُونَكَ، وَيُهَلِّلُونَكَ، وَيَحْمَدُونَكَ، وَيَسْأَلُونَكَ، قَالَ: وَمَاذَا يَسْأَلُونِي؟ قَالُوا: يَسْأَلُونَكَ جَنَّتَكَ، قَالَ: وَهَلْ رَأَوْا جَنَّتِي؟ قَالُوا: لَا، أَيْ رَبِّ، قَالَ: فَكَيْفَ لَوْ رَأَوْا جَنَّتِي؟! قَالُوا: وَيَسْتَجِيرُونَكَ، قَالَ: وَمِمَّ يَسْتَجِيرُونِي؟ قَالُوا: مِنْ نَارِكَ يَا رَبِّ، قَالَ: وَهَلْ رَأَوْا نَارِي؟ قَالُوا: لَا، قَالَ: فَكَيْفَ لَوْ رَأَوْا نَارِي؟! قَالُوا: وَيَسْتَغْفِرونَكَ، فَيَقُولُ: قَدْ غَفَرْتُ لَهُمْ، وَأَعْطَيْتُهُمْ مَا سَأَلُوا، وَأَجَرْتُهُمْ مِمَّا اسْتَجَارُوا، قَالَ: يَقُولُونَ: رَبِّ؛ فِيهِمْ فُلَانٌ عَبْدٌ خَطَّاءٌ إِنَّمَا مَرَّ، فَجَلَسَ مَعَهُمْ، فَيَقُولُ: وَلَهُ غَفَرْتُ، هُمُ القَوْمُ لَا يَشْقَى بِهِمْ جَلِيسُهُمْ».


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1467. У киши ва Абу Саид розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Қайси бир қавм Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиб ўтирса, уларни фаришталар қуршаб олади, раҳмат чулғаб олади, устларига сакийна нозил бўлади ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: «Сакийна»-сокинликдан олинган бўлиб, қалб хотиржамлиги, ҳамма тарафдан сокинлик, хотиржамликни англатади. 

Демак, масжидда жам бўлиб Қуръони каримни етарли даражада тиловат қилган, уни ўрганган одамларга қалб хотиржамлиги, ҳар бир нарсада сокинлик, хотиржамлик тушади. Қуръони каримнинг хайру баракаси уларнинг ҳаётларини безайди.

«Фаришталар қуршаб олади».

Яъни, ўша масжидда ўтириб Қуръон тиловат қилаётган, уни ўрганаётган кишиларни Қуръоннинг ҳурматидан фаришталар қуршаб оладилар. Дунёда фаришталар ҳурмат билан қуршаб турган бир қавм бўлса, ана ўша қавм бўлади. Ҳеч бир мусулмон қавм учун бундан ортиқ муборак мақом бўлмаса керак!

«Уларни раҳмат чулғаб олади».

Яъни, ўша масжидда ўтириб, Қуръон тиловат қилиб, унинг маъно ва ҳукмларини ўрганаётган кишиларни Аллоҳнинг раҳмати ўраб олади. Мўмин-мусулмон қавм учун уни Аллоҳнинг раҳмати ўраб олишидан ҳам кўра яхшироқ ҳолат бўлмаса керак?! 

«Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади». 

«Аллоҳнинг ҳузуридагилар» «Малауъил аъло» номли олий мақом зотлардир. Бу энг олий мақом бўлиб, Қуръон тиловат қилган, уни ўрганган қавмларни Аллоҳ таоло ўша олий мақом зотлар билан бирга зикр қилар экан.

Бу дунёда бирор мансабдор бир одамнинг номини тилга олиб қўйса, ўша одам умрбод «фалончи акам мени фалон жойда, фалон вақтда зикр қилган», деб ғурурланиб юради. 

Энди Аллоҳ таоло ўз ҳузуридаги энг олий мақом зотлар қаторида зикр қилиши қанчалик бахт эканини тасаввур қилиб кўринг. Бу олий мақомга эришиш эса жуда ҳам осон. Аллоҳ таолонинг китоби – Қуръони каримни тиловат қилиш, уни ўрганиш керак, холос.

1467 - وَعَنْهُ عَنْ أَبي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَا: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَقْعُدُ قَوْمٌ يَذْكُرُونَ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ إِلَّا حَفَّتْهُمُ الْمَلَائِكَةُ، وَغَشِيَتْهُمُ الرَّحْمَةُ، وَنَزَلَتْ عَلَيْهِمُ السَّكِينَةُ، وَذَكَرَهُمُ اللهُ فِيمَنْ عِنْدَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2700].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1468. Абу Воқид Ҳорис ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан ўтирган эдилар, уч киши кириб келди. Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди, биттаси қайтди. Ҳалиги иккови Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўпараларига келиб тўхтади. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди, иккинчиси орқага ўтирди, учинчиси эса ортга бурилиб чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин шундай дедилар: «Сизларга ҳалиги уч киши ҳақида айтиб берайми? Улардан бири Аллоҳга юкинган эди, Аллоҳ унга (даргоҳидан) жой берди. Бошқаси эса  ҳаё қилган эди, Аллоҳ ҳам (уни ажру савобсиз қолдиришга) ундан ҳаё қилди. Яна бошқа бири юз ўгирган эди, Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди». 

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ҳадиснинг ровийси мусулмонлар ҳаётида бўлиб ўтган бир ҳодисани ўзи қандоқ кўриб, эшитган бўлса, шундай қилиб нақл қилмоқда:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан ўтирган эдилар». 

Бу ерда илмий суҳбат қуриб, деган қўшимчани зикр қилишнинг ҳожати йўқ. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан ўлтирган бўлсалар, албатта, илмий суҳбат бўлиши турган гап. 

«Бирдан уч киши кириб келди». 

Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан илмий суҳбат қуриб ўлтирган масжидга уч киши кириб келди.

«Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди». 

Ўша уч кишидан иккитасининг илмга рағбати бор экан, илмий суҳбатдан фойдаланмоқчи бўлиб, илм манбаси бўлмиш зот Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Учинчи кишининг илмга рағбати йўқ экан, илмий суҳбат бўлаётганини кўриб, ортга қайтди.

«Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди». 

Яъни, ҳалиги уч кишидан илмга қизиққан иккитаси бориб, Расулуллоҳнинг тепаларига тўхтади. Илмий суҳбатга қулоқ осишга жой ахтарди. 

Улардан бири илмий суҳбат учун ҳалқа қуриб ўтирган саҳобалар орасидан бўш жойни топиб ўтирди.

Иккинчиси унчалик илмга ўч эмас экан, ҳалқадагиларнинг орқасига келиб жойлашди. 

Учинчи илмга умуман қизиқмайдиган одам эса, бурилиб масжиддан чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса илмий суҳбатни давом эттиравердилар. 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин». 

Яъни, илмий суҳбатни тугатганларидан сўнг:

«Сизларга ҳалиги уч нафарнинг хабарини берайми?» дедилар. 

Яъни, илмий суҳбат бўлиб турганда масжидга кириб, ўзларини уч хил тутган кишиларнинг хабарини берайми, дедилар. Ва улар ҳақида хабар беришни бошладилар.

«Улардан бири Аллоҳдан бошпана сўради. Аллоҳ унга бошпана берди». 

Бу ҳалқадан бўш жой топиб ўтирган одам. Одатда зулмга, тазйиққа учраган, хавф-хатарда қолган одам бошпана сўрайди. Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илм ҳалқасига келиб ўтирган одамни Аллоҳдан бошпана сўради, деб айтишлари улкан маъно касб этмоқда. Илм ҳалқасига ўлтирган одам жаҳолат, онгсизлик зулмидан, тазйиқидан ва улардан келадиган хавф-хатардан Аллоҳнинг паноҳига қочганини англатмоқда. Бундай бало-офатдан қутулиб қолишнинг бирдан-бир йўли илм йўли экани, илм орқалигина Аллоҳ таолонинг бошпанасига сазовор бўлиш мумкинлиги маълум бўлмоқда. Илм талаб қилишга бунчалик тарғиб ҳеч қаерда йўқ.

«Бошқаси эса ҳаё қилди. Бас, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди».

Бу ҳалқанинг орқасига бориб ўтирган одам. У ўзини одамлар орасига уришдан ҳаё қилди. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳам уни савобсиз қолдиришдан ҳаё қилди. Унга ўзига яраша муомала қилди. 

«Яна бошқа бири юз ўгирди. Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди». 

Бу илмий мажлисдан юз ўгириб чиқиб кетган одам. Ҳадисда унинг илмдан юз ўгириши Аллоҳдан юз ўгиришга тенглаштирилмоқда. Шунинг учун ҳам ундан Аллоҳ юз ўгиргани баён қилинмоқда.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинаётган фойдалар:

1. Масжидларда илмий мажлислар уюштириш.

2. Илмий мажлисларда ҳалқа бўлиб ўтириш.

3. Илмий мажлис бўлаётган жойга кирганда дарҳол унга қўшилиш.

4. Иложи борича ҳалқага кириб ўтириш.

5. Ҳалқадан жой топилмаса, орқароққа бўлса ҳам ўтириш. 

6. Илмий мажлисни ташлаб чиқиб кетмаслик.

7. Илмий мажлисда ихлос билан иштирок этган одам Аллоҳ таолонинг бошпанасига сазовор бўлиши.

8. Илмдан қочишдан ҳаё қилган одамни иқоб қилишга Аллоҳ таолонинг ҳам ҳаё қилиши.

9. Илмдан юз ўгирган одамдан Аллоҳ ҳам юз ўгириши.

Энди ҳадиси шариф ҳикматидан ҳаётимизда қанчалик фойда олаётганимизни ўйлайлик.

Бугун илму маърифат қадрлими, молу дунё, мансаб ва шунга ўхшаш ўткинчи нарсалар қадрлими?

Ҳозирги ҳаётимизда илм ҳалқасига ўзини урган қадрлими ёки сўму долларлар «ҳалқа»сига ўзини урган қадрлими?

Илмдан юз ўгирган одамни Аллоҳдан юз ўгирган одамдек қоралай оламизми? Бу ва бунга ўхшаш саволларга ушбу ҳадиси шариф руҳида ижобий жавоб беришимиз жуда мушкул.

Агар Аллоҳ таоло ҳузуридан бошпана топмоқчи бўлсак, илм ҳалқаларини кўпайтиришимиз, ҳаммамиз ўзимизни уларга уришимиз керак. Чунки илмсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

1468 - وَعَنْ أَبِي وَاقِدٍ الحَارِثِ بْنِ عَوْفٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بَيْنَمَا هُوَ جَالِسٌ فِي الْمَسْجِدِ وَالنَّاسُ مَعَهُ؛ إِذْ أَقْبَلَ ثَلَاثَةُ نَفَرٍ، فَأَقْبَلَ اثْنَانِ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَذَهَبَ وَاحِدٌ، فَوَقَفَا عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَمَّا أَحَدُهُمَا: فَرَأَى فُرْجَةً فِي الحَلْقَةِ فَجَلَسَ فِيهَا، وَأَمَّا الآخَرُ: فَجَلَسَ خَلْفَهُمْ، وَأَمَّا الثَّالِثُ: فَأَدْبَرَ ذَاهِباً، فَلَمَّا فَرَغَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ عَنِ النَّفَرِ الثَّلَاثَةِ: أَمَّا أَحَدُهُمْ: فَأَوَى إِلَى اللهِ فَآوَاهُ اللهُ، وَأَمَّا الآخَرُ: فَاسْتَحْيَا فَاسْتَحْيَا اللهُ مِنْهُ، وَأَمَّا الآخَرُ: فَأَعْرَضَ، فَأَعْرَضَ اللهُ عَنْهُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 66، م 2176].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1469. Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Муовия масжиддаги бир ҳалқанинг олдига чиқиб, «Нима қилиб ўтирибсизлар?» деди. «Аллоҳни зикр қилиб ўтирибмиз», дейишди. «Аллоҳ ҳаққи, фақат шунинг учун ўтирибсизларми?» деган эди, «Аллоҳга қасамки, фақат шунинг учун ўтирибмиз», дейишди. У шундай деди: «Мен сизлардан гумон қилиб қасам ичтирганим йўқ. – Биласизларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мен каби яқин бўла туриб, менчалик кам ҳадис айтган одам йўқ. – Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бир ҳалқанинг олдига бориб, «Нима қилиб ўтирибсизлар?» дедилар. «Аллоҳни зикр қилиб, бизни Ислом ҳидояти билан неъматлантиргани учун ҳамд айтиб ўтирибмиз», дейишди. «Аллоҳ ҳаққи, фақат шунинг учун ўтирибсизларми?» дедилар. «Аллоҳга қасамки, фақат шунинг учун ўтирибмиз», дейишди. Шунда у зот: «Мен сизлардан гумон қилиб қасам ичтирганим йўқ. Лекин ҳузуримга Жаброил келиб, Аллоҳ азза ва жалла фаришталарга сизлар билан фахрланаётганини айтди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Асҳоби икром Пайғамбардан эшитган баъзи ҳадисларни қандай бўлса ҳудда шу услубда ривоят қилишган. Кейинчалик тобеъин ва кейинги насллар ҳам худди шундай услубда ривоят қилишган. Бунинг натижасида «мусалсал» дейилган ҳадис тури пайдо бўлган.

Муовия (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менчалик яқин бўлатуриб мендан ҳам оз ҳадис ривоят қилганни кўрмадим» деган сўзи билан мўминларнинг онаси ва ўзининг синглиси ёки опаси бўлган Умму Ҳабибани назарда тутмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда кўп ҳадис эшитганлигига қарамасдан ҳадис ривоятида мукаммаллиги туфайли эшитган ҳадисларини озини  жуда диққат билан ривоят қилган.

1469 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْريِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ مُعَاوِيَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَلَى حَلْقَةٍ فِي الْمَسْجِدِ، فَقَالَ: مَا أَجْلَسَكُمْ؟ قَالُوا: جَلَسْنَا نَذْكُرُ اللهَ، قَالَ: آللهِ مَا أَجْلَسَكُمْ إِلَّا ذَاكَ؟ قَالُوا: مَا أَجْلَسَنَا إِلَّا ذَاكَ، قَالَ: أَمَا إِنِّي لَمْ أَسْتَحْلِفْكُم تُهَمَةً لَكُمْ، وَمَا كَانَ أَحَدٌ بِمَنْزِلَتي مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَقَلَّ عَنْهُ حَدِيثا مِنِّي: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ عَلَى حَلْقَةٍ مِنْ أَصْحَابِهِ فَقَالَ: «مَا أَجْلَسَكُمْ؟» قَالُوا: جَلَسْنَا نَذْكُرُ اللهَ، وَنَحْمَدُهُ عَلَى مَا هَدَانَا لِلإِسْلَامِ وَمَنَّ بِهِ عَلَيْنَا، قَالَ: «آللهِ مَا أَجْلَسَكُمْ إِلَّا ذَاكَ؟ قَالُوا: وَاللهِ؛ مَا أَجْلَسَنَا إِلَّا ذَاكَ، قَالَ: «أَمَا إِنِّي لَمْ أَسْتَحْلِفْكُمْ تُهَمَةً لَكُمْ، وَلِكِنَّهُ أَتَانِي جِبْرِيلُ عَلَيهِ السَّلَامُ فَأَخْبَرَنِي أَنَّ اللهَ يُبَاهِي بِكُمُ الْمَلَائِكَةَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2701].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
5-BOB

5- Боб. Тонги ва кечки зикр ҳақида

Аллоҳ таоло: «Парвардигорингизни ичингизда ёлбориб, қўрқиб, дилдан эртаю, кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг» (Аъроф сураси,205-оят).

«Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У Зотни) покланг – намоз ўқинг». (Тоҳо сураси, 130-оят).

«Туну кун Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У Зотни) покланг. (Ғофир сураси, 55-оят).

«(У чироқ) бир уйларда (яъни масжидларда ёқилурки), Аллоҳ уларни баланд кўтариб, (бино) қилинишга ва уларда ўзининг номи зикр қилинишига изн берган (яъни амр қилган) эди. (У масжидларда) эртаю-кеч У зотни поклайдиган кишилар борки, уларни на тижорат ва на олди-сотти Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас» (Нур сураси, 36, 37-оят). 

«Албатта Биз тоғларни кечки Пайт ва эрталаб (яъни мудом) у билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйинсундириб қўйдик» (Сод сураси, 18-оят) деб айтган.

5 - بَابُ الذِّكْرِ عِنْدَ الصَّبَاحِ وَالْمَسَاءِ

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَاذْكُرْ رَبَّكَ فِي نَفْسِكَ تَضَرُّعاً وَخِيفَةً وَدُونَ الجَهْرِ مِنَ القَوْلِ بِالغُدُوِّ وَالآصَالِ وَلَا تَكُنْ مِنَ الغَافِلِينَ} [الأعراف - 205].

قَالَ أَهْلُ اللُّغَةِ: «الآصَالُ»: جَمْعُ أَصِيلٍ، وَهُوَ مَا بَيْنَ العَصْرِ وَالْمَغْرِبِ.

وَقَالَ تَعَالَى: {وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا} [طه - 130].


وَقَالَ تَعَالَى: {وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ بِالْعَشِيِّ وَالإِبْكَارِ} [غافر - 55].

قَالَ أَهْلُ اللُّغَةِ «العَشِيُّ»: مَا بَيْنَ زَوَالِ الشَّمْسِ وغُرُوبِهَا.

وَقَالَ تَعَالَى: {فِي بُيُوتٍ أَذِنَ اللهُ أَنْ تُرْفَعَ وَيُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ يُسْبِّحُ لَهُ فِيهَا بالغُدُوِّ وَالآصَالِ * رِجَالٌ لَا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَن ذِكْرِ اللهِ} الآية [النور - 36، 37].

وَقَالَ تَعَالَى: {إنَّا سَخَّرْنَا الجِبَالَ مَعَهُ يُسَبِّحْنَ بالعَشِيِّ وَالإشْرَاقِ} [ص - 18].


(5)

1470. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда юз марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи»* деса, у айтганча айтган ёки ундан кўпроқ айтган одамдан бошқа ҳеч ким Қиёмат куни ундан ортиқ савобни келтира олмайди».

* Маъноси: «Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Тонг ва кечки вақт инсон ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга. Тонг билан бошланган янги кун кечгача яшаш учун кураш билан овора бўлинади. Кечгача турли инсонлар билан муомала қилинади. Кечки пайт ўзи ва оиласи билан бирга бироз дам олади ва ухлайди. Шундай икки турли ҳаёт даврасида Аллоҳни эслашни унутмаслиги ҳамда ибодатлари ва дуолари хусусида оқсамаслиги керак.

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» зикри инсонларнинг Роббига бўлган ҳамд ва шукр вазифаларини бажо келтириш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан кўп маротаба тавсия қилинган. 

Юқоридаги ҳадисларда бу зикрларнинг кунда юз маротаба айтилишини назарда тутсак, эрталаб ва кечқурун элликта-элликтадан айтилса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларини бажо келтирган бўлади. Бу ерда эрталаб ва кечқурун юзтадан зикр айтилиш керак деб ҳам тушуниш мумкин. Бундай фикрга қуйидагича жавоб беришимиз ҳам мумкин: Ҳадисдаги рақамдан қасд челов эмас, шундай экан ким шароитига қараб қанчалик кўп айтса шунчалик савобга эга бўлади.

1470 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ وَحِينَ يُمْسِي: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ مِئَةَ مَرَّةٍ لَمْ يأْتِ أَحَدٌ يَوْمَ القِيَامَةِ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ، إِلَّا وَاحِدٌ قَالَ مِثْلَ مَا قَالَ أَوْ زَادَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2692].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1471. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Бу кеча мени чаққан чаёндан нелар кўрмадим», деди. У зот: «Агар кеч кирганда «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммати мин шарри маа холақ» деганингда, сенга зарар етказмас эди», дедилар».

* Маъноси: «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан У Зот яратган барча нарсаларнинг шарридан паноҳ тилайман»

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Зарарли нарсалардан сақланиладиган дуолар мавжуд. У зарарли ҳайвонларни биз билган ёки билмаган турли вазифалар билан яратган Аллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёрдамида улардан қандай қилиб сақланиш йўларини бизларга ўргатган. Бу дуо ёлғиз чаёндан эмас, зарарли бўлган ҳар турли мавжудодларга қарши ўқилиши тавсия қилинган. Юқоридаги ҳадисда келганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ««Ким бир манзилга тушиб «Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри маа холақ», деб айтса, то бошқа манзилга кўчгунича бирор нарса унга зарар етказа олмайди», деб айтганлар.

Баъзи ривоятларда бу дуонинг эрталаб ва кечқурун ўқилиши, яна бошқа ривоятда эса уч маротаба ўқилиши тавсия қилинган.

Аллоҳнинг мукаммал калималари билан, деганда Аллоҳнинг тақдири ёки Қуръон бўлиши мумкин. Фақат бу ерда ҳақиқатда нима қасд этилгани муҳим эмас. Муҳими; «Аъузу бикалиматиллаҳит тааммати мин шарри маа холақ» деб айтишдир. «Аъузу бикалиматиллаҳит таммати» жумласи билан бошланган ва турли ерларда айтилган бошқа дуолар ҳам мавжуд.

1471 - وَعَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَا لَقِيتُ مِنْ عَقْرَبٍ لَدَغَتْنِي البَارِحَةَ!! قَالَ: «أَمَا لَو قُلْتَ حِينَ أَمْسَيتَ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ لَمْ تَضُرَّكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2709].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1472. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонгда уйғонганларида: «Аллоҳумма, бика асбаҳнаа, ва бика амсайнаа, ва бика наҳйаа ва бика намуут, ва илайкан-нушуур», дер эдилар».

* Маъноси: «Аллоҳим, Сен билан тонг оттирдик, Сен билан кеч киритдик, Сен бизни яшатасан, Сен бизни ўлдирасан. Қайта тирилиб, тўпланиш ҳам Сенгадир».

Кеч кирганида эса: «Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуут ва илайкан-нушур», дер эдилар».

Маъноси: Аллоҳим, Сен билан кеч киргиздик. Сен бизни яшатасан, Сен бизни ўлдирасан, Қайта тирилиб, тўпланиш ҳам Сенгадир.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

1472 – وَعَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ إِذَا أَصْبَحَ: «اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبحْنَا، وَبِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ» وَإِذَا أَمْسَى قَالَ: «اللَّهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ الْنُّشُورُ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 5068، ت 3391].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1473. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Абу Бакр Сиддиқ: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга эрталаб ва кечқурун айтиладиган сўзларни ўргатинг», деди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳумма, Фатирис-самааваати вал-арз, ъаалимал-ғойби ваш-шаҳаада, Робба кулли шай’ин ва малийкаҳ, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта! Аъуузу бика мин шарри нафсий ва шарриш-шайтони ва ширкиҳи»* дегин. Буни эрталаб, кечқурун ва тўшагингга ётганингда айтгин».

* Маъноси: «Аллоҳим, эй осмонлару ерни яратувчи, ғайбу ошкорни билгувчи Зот, ҳамма нарсанинг Робби ва подшоҳи! Гувоҳлик бераманки, Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ! Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг шарридан ва унга шерик бўлиб қолишдан Ўзинг паноҳ бергин».

Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

1473 – وَعَنْهُ: أَنَّ أَبا بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مُرْنِي بِكَلمَاتٍ أَقُولُهُنَّ إِذَا أَصْبَحْتُ وَإِذَا أَمْسَيتُ، قَالَ: قُلْ: «اللَّهُمَّ فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ، عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ؛ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكهِ»، قَالَ: «قُلْهَا إِذَا أَصْبَحْتَ، وَإِذَا أَمْسَيْتَ، وَإِذَا أَخَذْتَ مَضْجِعَكَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 5067، ت 3392].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1474. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда «Амсайнаа ва амсал мулку лиллааҳ, валҳамду лиллааҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ», дер эдилар.

(Ровий айтади) «Менимча, давомида: «Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр. Робби, асъалука хойро маа фии ҳаазиҳил-лайлати ва хойро маа баъдаҳаа, ва аъуузу бика мин шарри маа фии ҳаазиҳил-лайлати ва шарри маа баъдаҳаа. Робби, аъуузу бика минал касали ва суу’ил кибар. Робби, аъуузу бика мин ъазаабин фин-наари ва ъазаабин фил қобр», дер эдилар».*

Субҳ кирганда эса «Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳ»* деб, давомида худди шуни айтар эдилар».

* Маъноси: «Биз ҳам, борлиқнинг мулки ҳам Аллоҳники бўлиб кеч киритдик. Аллоҳга ҳамд бўлсин, ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир, У Зот ҳар нарсага қодирдир. Роббим, мен Сендан бу туннинг яхшилигини сўрайман ва бу тундан кейинги яхшиликни ҳам сўрайман, ва бу туннинг ёмонлигидан ва ундан кейинги ёмонликлардан ҳам паноҳ сўрайман. Роббим, мен Сендан дангасалик ва ёмон қаришдан паноҳ сўрайман. Роббим, мен Сендан дўзах азобидан ва қабр азобидан паноҳ сўрайман».

* Маъноси: «Биз ҳам, борлиқнинг мулки ҳам Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бу уч ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб ва кечқурун ўқиган ва асҳобларига ҳам ўқишни буюрган уч дуони кўрдик. Эрталаб-кечқурун ва тўрт фаслда Жаноби Ҳақнинг қудрати тажаллий қилган ажойиб манзараларга шоҳид бўламиз. Тонг, дунёнинг яратилишини, инсоннинг дунёга келишини, ҳамма нарсанинг бошланғичини тамсил қилади. Оқшом эса, дуёнинг йўқ бўлишини, умрнинг тугашини ва ҳамма нарсанинг охирини эслатади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва кечда қилган дуолари унинг ҳаётга бўлган жиддиятини билдиради. Туни ибодат учун туриб юқоридаги оятларни ўқиб тафаккур қилиши, қуёш ва ойнинг тутилишига қараб қиёматни эслатишини тафаккур қилиши ббу дунёдаги ҳамма нарсага ибрат кўзи билан қараганлигининг далилидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эрталаб ва кечқурун қилган дуолари, Аллоҳнинг лутфини, ёрдамини ва ўлгандан кейин Аллоҳга қайтишни, коинотдаги кўринган ва кўринмаган ҳамма нарсанинг эгаси Аллоҳ эканлигига далолат қилади. Шунингдек, асҳобига ҳам худди шу шаклда дуо қилишни тавсия қилиш орқали шундай дейишимизни тавсия қилмоқда;

Роббим! Менга нималар олиб келиши билинмаган бир кун ва туннинг бошидаман. Кеча ва кундузда ҳам ёмонлик ҳамда яхшилик бор. Яхшилик ҳам ёмонлик ҳам Сендан эканлигига иймон келтираман. Бу вақтлар ичидаги ёмонликлардан Сендан паноҳ тилайман. Ва яхшиликарингдан кўп-кўп беришингни сўрайман. Энг катта душманим бўлган нафсим ва шайтон мени чалғитади, ҳатто шайтон минг бир ҳийла қилиб, Сенга ширк келтиришимни хоҳлайди. Мени бу иккисидан сақла. Кучим етган ҳолда нафсимга бош эгиб сенга ибодатда танбаллик қилишим мумкин. Мени нафсимнинг ёмонлигидан сақла. Ва яна мени ўта қариб бошқаларга муҳтож бўлиб қолишдан, нима деганимни билмай нима қилганимни билмай қоладиган даражада ўзимни йўқотиб қўйишдан сақла. Мени жаҳаннамнинг азобидан сақла.

1474 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَمْسَى قَالَ: «أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ للهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ» قَالَ الرَّوِاي: أَرَاهُ قَالَ فِيهِنَّ: «لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذِهِ اللَّيلَةِ، وَخَيْرَ مَا بَعْدَهَا، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا، رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكَسَلِ، وَسُوءِ الكِبَرِ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ عذَابٍ فِي النَّارِ، وَعَذَابٍ فِي القَبْرِ»، وَإِذَا أَصْبَحَ قَالَ ذَلِكَ أَيْضاً: «أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2723].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1475. Абдуллоҳ ибн Хубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Қул ҳуваллоҳу аҳад, Қул аъузу бироббил фалақ, Қул аъузу бироббин нас сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Ҳубайб, Укба ибн Амр ва Жобир ибн Абдуллоҳ каби саҳобийларига бу сурани эрталаб ва кечқурун ўқишларини тавсия қилиш орқали бу сураларнинг аҳамиятини ўргатганлар. Уч саҳобийни ҳар бирининг исмларини айтиб сўнг: «Ўқи!» деб айтганлар. Улар: «Нимани ўқийлик эй Расулуллоҳ?» Деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини такрорлайдилар. Уч маротаба сўраб, уч маротаба бир хил жавоб берилгандан сўнг Аллоҳнинг расули эрталаб ва кечқурун Ихлос ва Муъаввазатайн сураларни ўқишни буюрдилар.

Ҳадиснинг бошқа ривоятларида Расулуллоҳ муъаввизатайн сураларининг аҳамияти ҳақида шундай дейди: «Инсонлар бу икки сурадан бошқа фазилатлироқ нарса орқали Аллоҳдан паноҳ сўрай олмайди» деб айтганлар. (Насаий ривояти).

«Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббиннас» деб бошланган икки сурага муъаввизатайн деб айтилади. Бу икки сурага «Қул ҳуваллоҳу аҳад» деб бошланган Ихлос сураси ҳам қўшилса, уччовини «Муъаввизаат», деб айтилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар оқшом ётоқларига ётишдан олдин ва вужудларида қандайдир оғриқ ҳис қилган вақтларида бу уч сурани ўқиб, қўлларига суфлар, кейин бошидан бошлаб таналарига сурар эдилар. Оиша онамиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғриқлари кучайган вақтда бу сураларни ўқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларига суфлар ва баданларига суртганларини айтадилар. (Имом Бухорий ривояти) 

Ҳадисда учта сура айтилиб «Сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади» деб айтилгани, бошқа дуоларни ўқий олмаганларга бир туҳфа бўлиб, динимизнинг қулайликларидандир.

1475 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ خُبَيْبٍ - بِضَمِّ الْخَاءِ الْمُعْجَمَةِ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اقْرَأْ: قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ، وَالْمُعَوِّذَتَيْنِ حِينَ تُمْسِي وَحِينَ تُصْبِحُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ تَكْفِيكَ مِنْ كُلِّ شَيْءٍ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 5082، ت 3575].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1476. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирор банда ҳар куни эрталаб, ҳар кечаси кечқурун уч марта «Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самийъул ъалийм» «Исми билан ерда ҳам, осмонда ҳам ҳеч нарса зарар етказа олмайдиган, ўта эшитгувчи ва ўта билувчи Аллоҳнинг исми билан» деса, унга ҳеч нарса зарар қила олмайди».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.


Шарҳ: Бу, Аллоҳ таолодан ёрдам сўраш ва зарарли нарсалардан паноҳ сўраш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган дуолардан биридир. Бу дуони ўқиган кишининг дуоси қабул бўлиши учун қандай ишониши керак эканлигини ҳадисдаги бир жумладан ўрганишимиз мумкин. «Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди» деб келган. Демак дуо қилган киши аввало Аллоҳ таолога худди шундай иймон ва ихлос билан қилиши керак. 

Дуода ер ҳам осмон ҳам зикр қилинди. Бу эса ердаги мавжудотлар ва осмондан келган офатлардан Аллоҳдан паноҳ сўраш маъносидадир. Бу ҳадисни Усмондан ўғли Аффон ривоят қилган. Бир куни Аффон баданида озгина сезмаслик пайдо бўлади. Шу вақт бу ҳадисни ундан эшитган бири тўхтатмасдан Аффоннинг юзига қараб турди. Аффон эса у инсоннинг ўйини тушунди ва бугун хоҳламаган ҳолатда бу дуони ўқишни унутганини тан олди. Муҳаддис ва факиҳ етти йил давомида Маккага волийлик қилган Аффоннинг ҳар куни бу дуони мунтазам бир шаклда ўқиганлиги, у муборак наслнинг бу дуога берган аҳамиятини кўрсатади.

 1476 - وَعَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ عَبْدٍ يَقُولُ فِي صَبَاحِ كُلِّ يَوْمٍ وَمَسَاءِ كلِّ لَيْلَةٍ :بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ إِلَّا لَمْ يَضُرَّهُ شَيءٌ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 5088، ت 3388].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
6-BOB

6- Боб. Ухлаш пайтида айтиладиган нарсалар

Аллоҳ таоло: «Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят аломатлар борлиги шубҳасиздир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар, ҳамда осмонлар ва ернинг яралиши ҳақида тафаккур қиладилар», (Оли Имрон сураси, 190-оят) деб айтган.

6 - بَابُ مَا يَقُولُهُ عِنْدَ النَّومِ

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {إنَّ في خَلْقِ السَّماوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لأُولِي الأَلْبَابِ * الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللهَ قِيَاماً وَقُعُوداً وَعَلَى جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ} الآيات [آل عمران - 190، 191].


(6)

1477. Ҳузайфа ва Абу Зарр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар: «Бисмикаллоҳумма аҳйаа ва амууту», дер эдилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.)

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб ва кечқурун ўқиган дуо ва зикрлари каби уйғонганда ўқийдиган дуо ва зикрлари ҳам бор эди. Ётоқга ётганда ўқиладиган дуонинг аҳамияти юқоридаги ҳадисда шундай келган эди: «Ким бир ўринга ўтирсаю, Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади». Юқоридаги ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига ётгандан кейин айтадиган дуоларининг энг қисқаларидандир. 

1477 - وَعَنْ حُذَيفَةَ وَأَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ قَالَ: «بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [خ 6312، 6325 وسبق برقم 1465].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1478. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима билан Али розияллоҳу анҳумога: «Тўшакка ётсангиз ёки ўрнингизга ётсангиз, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳи», денглар», деб айтганлар. 

Бошқа ривоятда: «Тасбиҳни ўттиз тўрт марта айтинг», яна биттасида: «Такбирни ўттиз тўрт марта айтинг», деганлар.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Бу ҳадис билан алоқали жуда ажойиб воқеа мавжуд. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳо ишларини хизматкорсиз ўзи бажарар эди. Бундан ҳеч шикоят қилмас эди. Фақат қўл тегирмонда ун чиқариш онамизга оғир келар эди. Али (р.а.) эса қудуқдан сув ташиш билан овора эди. Баъзида жанг асносида қўлга тушган асирлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳтож кимсаларга хизмат қилиши учун берар эдилар. Шу асирлардан бирини хизмат қилиши учун беришини сўрамоқчи бўлади. Бир куни Мадинага бир асир олиниб келганини эшитган Фотима (р.о.) отасининг ёнига борса, отаси уйида йўқ экан. Келишидан мақсадини Оиша (р.о.)га айтиб, отаси келса масалани тушунтиришини илтимос қилади. Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кечроқ келди. Қизининг истагини эшитгач кеч бўлганига қарамай қизининг уйига йўл олди. Алий ва Фотима розияллоҳу анҳумо энди бироз дам олмоқчи бўлган эдиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ичкарига кириш учун рухсат сўраган овози эшитилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичкарига кириб ўтиргач, тўғридан-тўғри масалага ўтдилар. Ўша куни келган асирни Фотима онамизга беришларини айтдилар. Кейин эса уларга юқоридаги дуони ўқишларини тавсия қилиб, бу дуо улар учун бир хизматчидан яхшироқ эканлигини айтдилар. Шу орқали дунё ташвишларининг ўткинчи эканлигини билдирдилар. 

«Али (р.а.) ўша кундан кейин бу зикрни ҳеч унутмаганлигини айтди. Буни эшитган бир саҳобага Сиффийн жангини эслатиб: «Сиффийн кечасида ҳам ўқидингми?» Деб сўради. Али (р.а.): «Ҳа, Сиффийн жангида ҳам ўқидим, деб жавоб берди». (Муслим ривояти).

Асҳоб киром Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларга айтган тавсияларини бир ғанимат қатори кўришар эди. 

Ҳадиснинг баъзи ривоятларида бу уч зикрдан бирининг ўттиз тўрт маротаба айтилиш тавсия қилинган бўлса ҳам, ҳар бирининг ўттиз уч маротабадан айтилиши ҳақидаги ривоят машҳур бўлган. 

1478 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَهُ وَلِفَاطِمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: «إِذَا أَوَيْتُمَا إِلَى فِرَاشِكُمَا – أَوْ: إِذَا أَخَذْتُمَا مَضَاجِعَكُمَا - فَكَبِّرَا ثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ، وَسَبِّحَا ثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ، وَاحْمَدَا ثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ».

وَفِي رِوَايَةٍ: «التَّسْبِيحُ أَرْبَعاً وَثَلَاثِينَ». وَفِي رِوَايَةٍ: «التَّكْبِيرُ أَرْبَعاً وَثَلَاثِينَ» [خ 3705]. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6318، م 2727].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1479. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирингиз тўшагига кирса, тўшагини изорининг ички тарафи билан қоқиб ташласин, чунки у ўзидан кейин у ерга нима тушиб қолганини билмайди. Сўнг: «Бисмика Робби, вадоъту жанбии ва бика арфаъуҳуу, ин амсакта нафсии фарҳамҳаа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳаа бима таҳфазу биҳиссолиҳиин», десин».

Маъноси: «Роббим! Сенинг номинг билан ёнимни қўйдим ва Сен ила кўтараман. Агар жонимни тутиб қолсанг, унга раҳм этгин. Агар қўйиб юборадиган бўлсанг, уни солиҳларни муҳофаза қилган нарсанг ила муҳофаза этгин».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Муқимликда яшаган инсонлар бу ҳадисни тушунмасликлари мумкин. Фақат чўлларда, яйловларда ёки чодирларда яшаган инсонларга ҳар турли ҳашаротлар хавф солади. Пайғамбаримиз даврларида ҳамманинг уйи бўлган эмас, шунингдек ёруғлик воситаси ҳам етарли бўлган эмас. Жойини кўрмасдан ёки ҳадисда тавсия қиинганидек у ерни тозаламасдан ётган инсон бу ҳашаротлардан зарар кўриши мумкин. Умматига ҳар турли фойдали нарсаларни ўргатган Аллоҳнинг Расули, уларга ётоқга ётиш одобини ҳам ўргатганлар. Албатта буларни қилиш мажбурий эмас.

Ҳадисдаги «изорини қоқиб ташласин» жумласидаги изор, белдан пастига кийилган кийим.

Бу ҳадисда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуга ётишдан олдин Аллоҳдан қандай паноҳ сўраганларини, ўлимни ҳам ҳаётни ҳам ёлғиз Аллоҳнинг ҳукмида эканлигига бўлган қаттиқ ишончлари кўриниб турибди. Бу ерда аҳамият берилиши керак бўлган бир масала, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимни ҳам ҳаёт каби оддий ҳолат қатори кўришларидир. Бир кун бирибир жонимни оласан, менга раҳмат ва марҳамат қил. Қабр ва охират азобидан мени сақла. Агар менга ҳаёт берадиган бўлсанг солиҳ қулларингни ҳар турли фалокатлардан қандай сақласанг мени ҳам шундай сақлагин, деб қилган дуолари, биз учун дарс ва ибрат бўлиши лозим.

Ҳадиснинг баъзи ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бисмика роббий» деб бошланган бу дуони, ўнг тарафга қараб ётгандан кейин айтилиши тавсия қилинган.

1479 - وَعَنْ أَبي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا أَوَى أَحَدُكُمْ إِلَى فِرَاشِهِ فَلْيَنْفُضْ فِرَاشَهُ بِدَاخِلَةِ إِزَارِهِ؛ فَإِنَّهُ لَا يَدْرِي مَا خَلَفَهُ عَلَيْهِ، ثُمَّ يَقُولُ: بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبي، وَبِكَ أَرْفَعُهُ؛ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا، وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6320، م 2714].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1480. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётоқларига ётганларида муъаввизотларни ўқир, сўнг қўлларига суфлаб, улар билан бутун баданларини силар эдилар».

Муттафақун алайҳ.

Икковларидан қилинган бошқа ривоятда: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётганларида икки кафтларини жамлаб, уларга «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин-нас»ларни ўқиб, дам солиб, баданларининг (қўллари) етган жойигача силар эдилар. Аввал бошлари ва юзларидан бошлардилар. Кейин баданларининг олд тарафига (ўтардилар). Буни уч марта бажарардилар».


Шарҳ: * «Муъаввизот» – луғатда «паноҳ сўраш маъносидаги зикр-дуолар» дегани бўлиб, Фалақ ва Ан-Нас суралари ёки Ихлос, Фалақ ва Ан-Нас сураларига нисбатан умумий ном сифатида ишлатилади. Баъзилар эса: «Муъаввизот» деганда Аллоҳдан турли касаллик ва офатлардан паноҳ сўраб айтиладиган сўзлар назарда тутилган», дейишади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар оқшом ётоқларига ётишдан олдин ва вужудларида қандайдир оғриқ ҳис қилган вақтларида муъаввизот деб аталган уч сурани ўқиб қўлларига суфлар, кейин бошидан бошлаб вужудларига суртганлари, у зотда оғриқ кучайган вақтда бу сураларни Оиша онамиз ўқиб Расулуллоҳнинг қўлларига суфлар ва баданларига суртганлари (Бухорий ривояти), шунингдек, юқоридаги ҳадисларнинг бирида бу сураларни эрталаб ва кечқурун ўқилиши тавсия қилинган эди. Бу уч суранинг барчаси «Қул» (айтгин) сўзи билан бошланади. Булардан биринчиси бўлган Ихлос сурасида исломнинг асоси бўлган Аллоҳнинг бирлиги (тавҳид) очиқ-ойдин ва энг чиройли шаклда тушунтирилган. Муъаввизотайн деб айтилган қолган икки сурада эса, Жаноби Ҳақнинг ибодат қилинадиган ёлғиз Зот эканлиги ва нималардан паноҳ сўраш керак эканлиги айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муъаввизатайн сураларининг аҳамияти ҳақида шундай деганлар: «Инсонлар бу икки сурадан бошқа фазилатлироқ нарса орқали Аллоҳдан паноҳ сўрай олмайди» (Насоий ривояти).

Ҳадисдан инсон дуо қилгандан кейин қўлларига суфлашнинг жоиз эканлигини ўрганамиз. Аллоҳдан паноҳ сўраш жуда катта эҳтиёждир. Ундан қандай қилиб паноҳ сўрашни энг яши билган шубҳасиз Расулуллоҳдирлар. Инсон тўшакка ётишдан олдин ҳамда вужудида оғриқ ҳис қилган вақтларда ушбу уч сурани ўқиб Аллоҳдан паноҳ тилаши керак.

1480 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ نَفَثَ فِي يَدَيْهِ، وَقَرَأَ بالْمُعَوِّذَاتِ وَمَسَحَ بِهمَا جَسَدَهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6319، م 2192].

وَفِي رِوَايَةٍ لَهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ جَمَعَ كَفَّيْهِ، ثُمَّ نفَثَ فِيهِمَا فَقَرأَ فِيهِمَا: قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ، وَقُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ، وَقُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ، ثُمَّ مَسَحَ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ، وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5017][  هذه الرواية لم يروها الإمام مسلم، بل انفرد بها الإمام البخاري، ولعل مراد المصنف رحمه الله تعالى: أن أصل الحديث عند الإمام مسلم لا بخصوص هذا اللفظ.].

قال أَهلُ اللُّغَةِ: «النَّفْثُ» نَفْخٌ لَطِيفٌ بِلَا رِيقٍ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1481. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Ётоғингга кирмоқчи бўлсанг, намозга қиладиган таҳоратингни қил. Сўнг ўнг ёнинг билан ётиб, «Аллоҳумма, асламту нафсии илайка ва фаввадту амри илайка ва алжа’ту зоҳрии илайка, роҳбатан ва роғбатан илайка, лаа малжа’а ва лаа манжа минка иллаа илайка! Ааманту бикитаабикаллазии анзалта ва бинабиййикаллазии арсалта!» дегин. Агар (шу кеча) вафот этсанг, фитратда* кетасан. Охирги айтадиганинг шулар бўлсин».

* Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан қўрққан ва умид қилган ҳолда ўзимни Сенга таслим қилдим, ишимни Сенга топширдим, Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот топишга ҳузурингдан бошқа жой йўқ. Нозил қилган Китобингга ва юборган Набийингга иймон келтирдим».

* Фитрат – соф инсоний, яъни исломий табиат.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Бу ҳадис 828-рақамда ҳам келтирилган.

Пайғамбаримизнинг тўшакка ётишдан олдин ўқиган дуоларидан яна бири ушбу дуодир. Ярим ўлим бўлган уйқуга ётган кимса яна ҳаётга қайтмай қолиши ҳам мумкинлигини назарда тутган ҳолда Аллоҳга бўлган иймонини янгилаши ва Унга бўлган боғлиқлигини ифода қилиши керак. Бу дуони ўқиган кимса Жаноби Ҳақга шундай деган бўлади;

«Эй Робб! Жонимни берган Сенсан, мен уни Сен бағишлагандек сақлаб, Сен буюргандек фойдаландим. Бироздан кейин ухлаб ўзимдан кетаман. Шу сабабли жонимни Сенга топшираман. Инсоннинг қайтадиган жойи ёлғиз Сенинг ҳузуринг. Мен ҳам бутун борлиғим билан Сенга итоат қиламан. Дунёдаги ишларимни ҳам сенга топшираман. Бу дунёда куч-қудратига иймон келтириладиган ёлғиз Зот Сенсан. Сендан кучли Зот йўқ эканлигига чин кўнгилдан ишонаман. Шунинг учун ҳам Сенга суянаман. Мени сақлагин Эй Роббим! Аллоҳим, Сен ўзинг азоблардан сақлайсан ва Ўзинггина ёрдам берасан. Аллоҳим, менга неъматларингдан ато қил ва азобингдан сақла!..

Бундай таслимият билан ухлаган кимсанинг уйқуси ҳам ибодатдир. Шунинг учун бошқа ибодатлар каби ётишдан олдин таҳорат олиб ётиш керак. 

Ҳадиснинг бошқа ривоятларида Пайғамбаримиз бу ҳадисни  Баро ибн Озибга ўргатганлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнида бу дуони қайтариб айтаётганда «набиййика» сўзининг ўрнига «росулика» сўзига алмаштирганлиги, фақат Расулуллоҳнинг бунга изн бермаганлиги айтилган. Бу эса, бошқа дуолар каби бу дуонинг ҳам Расулуллоҳга Аллоҳ ўргатганлигининг далилидир.

1481 - وَعَنِ البَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا أَتَيتَ مَضْجَعَكَ فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ لِلصَّلَاةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ عَلَى شِقِّكَ الأَيْمَنِ، وَقُلْ: اللَّهُمَّ؛ أَسْلَمْتُ نَفْسِي إِلَيكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلَجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَهْبَةً وَرَغْبَةً إِلَيْكَ، لَا مَلْجَأَ وَلَا مَنْجَا مِنْكَ إِلَّا إِلَيكَ، آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنزَلْتَ، وَبِنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ، فَإِنْ مِتَّ مِتَّ عَلَى الفِطْرَةِ، وَاجْعَلْهُنَّ آخِرَ مَا تَقُولُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [ خ 6311، م 2710 وسبق برقم 828].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1482. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига кираётганларида «Алҳамдулиллааҳиллазии атъаманаа, ва сақоонаа, ва кафаанаа, ва ааваанаа. Факам мимман лаа каафия лаҳу ва лаа муъвия», дер эдилар».

* Маъноси: «Бизларни едирган, ичирган, ҳожатларимизни раво қилган ва бошпана берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ваҳоланки қанчадан қанча кишилар борки, уларнинг ҳожатини раво қилувчиси ҳам, бошпана берувчиси ҳам йўқ».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ухлашдан олдин Жаноби Ҳақнинг берган неъматларини эслаб, шукр келтириш инсоннинг вазифасидир. Қанчадан қанча инсон оч, егани бир бурда нонга зор бўлган ҳолда у тўқ эканига, қанчадан қанча инсонлар сувсиз ва чанқоқ ҳолда у сувга қониб ухлаши, қанчадан қанча яшашга бош панаси йўқ инсонлар кўчаларда ётишганда юмшоққина ётоқда ётишлик буюк бир неъматдир. Ушбу дуо Аллоҳга берган неъматлари учун шукр келтириш мақсадида айтиладиган дуодир.

1482 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ قَالَ: «اَلْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا، وَكَفَانَا وَآوَانَا؛ فَكَمْ مِمَّنْ لَا كَافِيَ لَهُ وَلَا مُؤْوِيَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2715].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1483. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётишни хоҳласалар, ўнг қўлларини чаккаларининг тагига қўйиб: «Аллоҳумма қиний ъазабака йавма табъасу ъибадак», деб айтардилар.

Маъноси: Аллоҳим бандаларингни қайта тирилтирадиган кундаги азобингдан сақла. 

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

1483 - وَعَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَرْقُدَ وَضَعَ يَدَهُ اليُمْنَى تَحْتَ خَدِّهِ ثُمَّ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ؛ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3398].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

1484. Абу Довуд ҳам Ҳафса розияллоҳу анҳодан худди шу маънодаги ҳадисни ривоят қилиб «У зот уч марта айтардилар», деган сўзни келтирдилар.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг томонлари билан ётиб, ўнг қўлларини ўнг юзларига қўйиб ётганлари, Аллоҳ буйруқларига ва қадарига рози эканларини кўрсатади. Шуннигдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўргатган дуода муҳим бир дарс мавжуд; Танбалликдан сақланинглар. Ўлгандан кейин ҳамма тирилади, ўша куни инсон биринчи ҳисоб-китоб қилинади, кейин эса ё мукофотини олади ёки жазоланади. Шунинг учун сиз ҳам ҳар доим, ҳатто истироҳат учун ётган вақтингизда ҳам Аллоҳдан паноҳ сўранг, демакдир. Инсон учун энг катта душман шайтон эканлигини унутмаслиги керак. Қиёмат куни инсонни қўли бўш ва юзи қора бўлиши учун шайтоннинг ҳар куйга солишини унутмаслик ва Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраш керак. Баро ибн Озибнинг ривоятидан ўрганганимизга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқигандан, ўнг томони жамоатга кўринадиган шаклда юзини бурар эди. Шунинг учун асҳоб Аллоҳ Расулининг ўнг томонида бўлишни орзу қилар эдилар.

Расули Акрам бир куни юзини жамоатга бурган шаклда, ушбу дуони ўқиганларини Баро эшитди. Демакки, қисқа ва муҳим дуо фақат ётоқда ётганда эмас, ҳар вақтда ўқилиши керак. 

1484 - وَرَوَاهُ أَبُو دَاوُودَ مِنْ رِوَايةِ حَفْصَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، وَفِيهِ: أَنَّهُ كَانَ يَقُولُهُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ [د 5045].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

Аллоҳ таоло: «Парвардигорингиз: «менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», (Ғофир сураси, 60-оят). 

«Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (маҳфий) илтижо қилингиз! Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни(яъни, эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас» (Аъроф сураси, 55-оят).

«Бандаларим сиздан (Эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан», (Бақара сураси, 186-оят).

«Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида дуосини ижобат қиладиган зот», (Намл сураси, 62-оят) деб айтган.


1485. Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо – ибодатдир», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Ибодат, қулчилик қилиш учун лойиқ бўлган Яккаю Ягона Аллоҳга энг юксак ҳурмат ва тавозе билан юзланиш, қолган дунё ишларини эса ортда қолдиришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Дуо ибодатдир» ёки «Дуо ибодатнинг ўзидир» (Термизий) деб айтиб, Аллоҳга қулликнинг энг яхши кўриниши дуо эканлигини айтмоқда. Модомики ибодат қулнинг Аллоҳнинг ёнида ҳеч кимлигини ифода қилар экан, ёлғиз Аллоҳгагина муҳтож эканлигини ифода қилар экан, буларнинг энг яхши йўли дуодир.

Ҳадиси шарифнинг баъзи ривоятларига кўра Пайғамбар алайҳиссалом «Дуо ибодатдир» деб айтганларидан сўнг, бу сўзларига далил келтириб: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деб буюрди» дедилар. Дуо қилишга буюрган бу оятдан кейин «Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор қилурман» (Ғофир сураси, 60-оят) деб келганига кўра Аллоҳ Таоло, ибодатнинг асосий бўлимини дуодан иборат эканлигини билишимиз мумкин.

«Дуо ибодатдир» ҳадисига ўхшаш бошқа ҳадислар ҳам мавжуд. Мисол учун «Ҳаж арафадир» ҳадиси булардандир. Ҳаммага маълум бўлганидек, ҳаж ибодати фақатгина арафа куни Арафотда вақф қилишдан иборат эмас. Ҳажнинг бошқа фарзи тавофдир. Фақат арафа куни белгили муддат Арафотда турмаган кимса ҳожи бўлиб саналмайди. Шу мисолдаги каби арафа ҳажнинг энг муҳим асоси бўлгани каби дуо ҳам ибодатнинг асосидир. Дуо қилмаган, дуонинг аҳамиятига ишонмаган кимсанинг ибодати тўлиқ бўлмайди. «Дуо ибодатнинг ўзидир» ҳадисини ҳам худди шундай тушунишимиз керак. 

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ} [غافر - 60].

وَقَالَ تَعَالَى: {ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعاً وَخُفْيَةً إنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ} ... [الأعراف - 55].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ} الآيَةَ [البقرة - 186].

وَقَالَ تَعَالَى: {أَمَّنْ يُجِيبُ الْمُضْطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكْشِفُ السُّوءَ} الآية [النمل - 62].


1485 - وَعَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدُّعَاءُ هُوَ العِبَادَةُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 1479، ت 3247].


Улашиш
|
|
Нусха олиш